Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
254 Тарихда номлари қолган улуғ инсонлар энг жасур ва мард кишилар бўлишган. Қўрқоқ одамнинг асло шарафи, ор-номуси ва қадр- қиймати бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, қуён юракнинг тарихда яхши номи қолмай- ди. Шижоат инсон шарафини ва қадрини кў- таради. Қўрқоқлик эса пасткаш одамларни янада тубанлаштиради. Инсон руҳий тарафдан қанча камолотга етса, шунча жасур бўлади. Инсоннинг ши- жоати ва жасорати унинг камолот даража- сига боғлиқ. Азиз болалар, тилимиздаги “матонат” сў- зи ҳам “мардлик”, “жасурлик”, “шижоат” маъноларида қўлланилади. Матонат бу ҳар бир инсоннинг ўз фикрида ва сўзида саботли бўлиши, бир ишга қўл урганда уни охири- гача етказиш учун маҳкам туриши ва барча ишда сабр қилишдир. Матонатсиз одам бир ишни бошлаб, бироқ салгина қийинчиликдан сўнг уни ташлаб қўяди. Бирон киши уни оз- роқ койиса ёки камчилигини танқид қилса, дарҳол иродаси букилади ва ишончини йў- қотади, шубҳа остида қолиб, қилаётган яхши ишини ҳам чала қолдиради. Бир йигит денгиз қирғоғида кетаётиб бир тўда одамларнинг денгизга қараб ишора www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 255 қилиб: “Одам чўкяпти, ёрдам беринглар! Ёрдам беринглар!” деб бақираётганларини кўрди. Кейин улар ишора қилган тарафга қаради. У ерда бир киши гоҳ сувнинг юзига қалқиб чиқиб, гоҳ сув остига чўкиб кетар- ди. Ниҳоят унинг мадори қолмади. Турган- лар йиғлаб, бир-бирларига қарадилар. Гўё улар бу кишини қутқариш учун ўз ҳаё- тини хатарга соладиган бир улуғ шижоат- ли одам ҳақида бир-биридан сўраётгандек эдилар. Тўсатдан бу йигит денгизга ўқдек отилиб, сузиб кетди. Ниҳоят, чўкаётган одамнинг ол- дига етиб, унинг орқа томонидан сувга шўн- ғиди. Бир лаҳза ўтмасданоқ, иккови сув юзи- га қалқиб чиқди. Одамлар бу шижоатли йи- гитнинг ҳимматидан ҳайратланиб, чўкаётган одамнинг қутулганидан хурсанд бўлдилар. Йигит қирғоққа етиб келгач, унга раҳмат ай- тиш учун олдига келдилар. Чўкаётган одам- ни қутқариб қолган бу йигит шижоатли ҳи- собланади. Чунки шижоат дегани ўз бурчини бажариш йўлида довюраклик билан хатарга қарши туришдир. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling