Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
248
масаланинг ҳар бир жиҳатини ўйлаб, тад-
қиқ ва тафтиш қилади, қатъий ҳукм қилиш-
га шошилмайди, маънавий жиҳатларни ҳам 
тушунади. Далилсиз, ҳужжатсиз бир жум-
ланинг қиёсини рад этиш ёки қабул қилиш 
аҳмоқлик ҳисобланади.
Ўғри топилди
(Ибратли ҳикоя)
бу Ҳанифа қўшниларидан бирининг 
товуси ўғирланди. Қўшни имомга му-
рожаат этди. Имоми Аъзам:
– Буни ҳеч кимга гапирманг, – деди. Мас-
жидга борди. Жамоат тўплангач:
– Эй қўшнисининг товусини ўғирлаган 
киши, товус патларини бошингга илашти-
риб масжидга келгани уялмадингми? – деди 
имом.
Шунда жамоатдан бир одам бошини пай-
паслаганини кўрди. Дарҳол имом унга:
– Бориб қўшнингнинг товусини қайтариб 
бер, – деди. Шу тариқа ўғри топилиб, товус 
эгасига қайтарилди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
249
Истеъдод ва қобилият
луғ ватандошимиз Абулқосим Маҳмуд 
Замахшарий: “Ҳунарманду косиблар 
кўпдир, бироқ моҳиру қобилиятлилар оз-
дир”, деган эди. Яъни, уста кўп, аммо ҳақи-
қий уста, ўзи ишининг моҳир устаси бўлган 
кишилар камдир. Шундай экан, эй фарзанд, 
сен яхши билим олиб, ўз касбинг устаси, етук 
мутахассис бўлиб етишсанг, доим ишинг ба-
роридан келади ва ҳаётда қоқилмайсан. Зе-
ро, ўз касбининг моҳир усталари доим эл ар-
доғида бўладилар. Бундай кишиларга талаб 
жуда катта.
Ўз ҳақингни тани, 
бировнинг ҳақидан қўрқ!
добли бола ўз ҳақини таниб, уни биров-
га бериб қўймайди. Яъни, сеники бўли-
ши керак нарса сенда бўлсин. Уни ўзгалар-
га бериб қўйма! Албатта бу яхши маънода-
дир. Сахийлик ҳам меъёрида бўлиши керак. 
Сенинг сахийлигинг ёки кўнгилчанлигинг ўз 
ҳаққингни бошқалар олиб қўйишига сабаб 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling