Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
245
лига суяниб иш қилганда кўп хатоларга йўл
қўйиши мумкин.
Қуйида ақл-идрок билан боғлиқ насиҳат-
ларни келтирамиз. Уларни диққат
билан
ўқисанг, ақлнинг фазилати ва доно бўлиш
йўллари ҳақида билимга эга бўласан.
Фойдали насиҳатлар
1. Ҳар нарса ақлга муҳтож,
ақл эса тажрибага муҳтож. Ақл
билан тажрибанинг алоқаси сув
билан ернинг алоқаси кабидир.
Сув билан ер ўзаро бирга бўлма-
са, ерда бирон нарса униши мумкин эмас.
2. Кишининг ақли шараф ва улуғлик асо-
сидир. Кимнинг ақли кўп бўлса, айблари
яширин ва дўстлари ундан рози бўлади.
3. Ақлли одам шундай кишики, қийин ва-
зиятдан осонгина қутулиб кетади. Доно
шундай одамки, қийин вазиятга асло туш-
майди.
4. Нафснинг тизгини ақлнинг қўлидадир,
ақл нафс устидан ҳукм юргизиб, уни ёмон
йўлдан асраб туради. Одатда, қайси нарса
кўпайса, унинг қадри камайиб боради. Аммо
ақл кўпайган сари унинг қадри ошаверади.
www.ziyouz.com kutubxonasi