Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
236
1. муваффақиятга ишониш.
Олдимизга қўйган мақсадимиз, албатта 
биз ўйлаган ниятлар амалга ошишига аниқ 
ишонишимиз керак. Агар қалбда ишонч 
бўлса, шунга қараб ҳаракат ҳам кучли бў-
лади.
2. Сабрли бўлиш.
Ўқишда, илм олишда сабр ва хоҳиш талаб 
этилади. Сабр бир ишдаги тўсиқларни енгиш 
учун қатъиятли бўлишдир. Яхши ўқувчи 
унга етишади, омадни қўлга киритиш учун 
сабр билан ўқийди.
3. Иродали бўлиш
Инсон ҳаёти давомида қийинчилик ва ма-
шақ қатларга дуч келганида ирода кучи жу-
да керак бўлади. Ўқишдан безор бўлиб, зе-
рикканлар қўрқмасдан курашни давом этти-
риши керак. Бунга режали ва тартибли иш-
лаш орқали эришиш мумкин.
Истак ва сабр билан тартибли ўқишни 
амалга ошириш керак. Бу дастурнинг асоси 
ҳар куни тартиб билан дарс қилиш учун ўти-
риш ва ўқишдан ўзини олиб қочмасликдир.
4. Илм олишдан роҳатланиш.
Машқларни бажариб, масалаларни ечаёт-
ган бола қилаётган ишидан ҳузурланиши ва 
роҳатланиши керак. Ўрганишдан қанча хур-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
237
санд бўлсак, маълумотларни эслаб қолиш 
шунча осон бўлади.
5. Ўқишга нисбатан хоҳишни уйғотиш.
Баъзида ўқиш истаги сўнади. Бу ҳар 
кимда ҳам бўлиши мумкин. Аждодларимиз 
“бошлаш битиришнинг ярмидир”, деб бежиз 
айтишмаган.
Қисқаси, ўқишга киришишдан олдин хо-
ҳиш бўлишини кутмайлик, дарсга ўтиргани-
мизда у ўз-ўзидан пайдо бўлади.
Хоҳиш билан ўқиш учун қуйидагиларга 
эътибор беринг:
– масалани аниқ еча олишингизга ишонинг;
– ўқишни бошламасдан олдин мавзуга боғ-
лиқ мақсад қўйиш;
– ўқиётган манбага ўзимизда қизиқиш уй-
ғотиш;
– ўқиш давомида қайд этиш, тагига чи-
зиш, хулоса чиқариш каби турли воситалар-
ни қўллаш.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling