Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
232
– Илм бобида нимани эшитсанг ёзиб қўй, 
агар қоғоз бўлмаса, деворга бўлса ҳам ёз. 
Чунки ёдлаган нарса унутилади ва ёзилган 
нарса эса абадий қолади.
Ҳеч ким олим бўлиб туғилмас
зиз болажон, сен илмни аста-секин ўз-
лаш тириб, олимлик даражасига етасан. 
Бу йўлда сендан фақат сабр-қаноат талаб 
этилади. Ҳеч бир инсон онасидан олим бўлиб 
туғилмайди. Ўтмишда яшаган машҳур олим-
лар ҳам ёшликларидан илм ва одоб ўрганиб, 
комил инсон даражасига эришганлар. Шун-
дай экан, “илм олиш жуда қийин-ку”, деб 
дангасалик қилма, бир кунда нимадир ўрга-
на борсанг, натижада етук илм эгаси мақоми-
га кўтариласан. Зеро, халқимизда “тома-тома 
кўл бўлур”, деган нақл бор. Ҳазрат Алишер 
Навоий бобомиз эса: “Оз-оз ўрганиб доно бў-
лур, қатра-қатра йиғилиб, дарё бўлур”, деган.
доим олға қадам ташланг!
аълумки, ўсиб-улғайиб борган сари 
одам танаси ҳам ўзгариб боради. Шун-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
233
га мувофиқ унинг онги, фикрлаш доираси
дунёқараши ҳам ўзгариб, бойиб бориши ке-
рак. Агар фақат моддий нарсаларга эътибор 
берилса-ю, маънавиятга етарлича аҳамият 
берилмаса, руҳий ҳолат издан чиқади. Шу 
сабаб одам ҳар куни ниманидир ўқиб-ўрга-
ниши ва билимини тинимсиз ошириб бориши 
керак. Кеча билмаган нарсамизни бугун ўр-
ганишимиз, билганларимизни янада мустаҳ-
камлаб, фикр доирамиз ва дунёқарашимиз-
ни кенгайтириб боришимиз лозим. Илм-маъ-
рифат йўлида сусткашликка йўл қўйиб бўл-
майди. Зеро, ўтаётган ҳар бир кунимиз ҳи-
собли, ҳар куннинг ўз ўрни бор. Ундан унум-
ли фойдаланиш ҳар бир боланинг ўз ихтиё-
рида.
Олган билимларимиз таъсирида дунёқа-
рашимиз шаклланиб, кенгайиб боради. Ҳаёт 
ҳақида қанча кўп билсак, умр мазмунини
унинг туб моҳиятини ва яшаш тарзини чу-
қурроқ анг-лай бошлаймиз.
Шундай экан, ҳурматли фарзандларим
доимо билим олиш, энг гўзал одоблар билан 
зийнатланиш ҳаракатида бўлинг. Зеро, илм 
ва одоб билан жуда юксак чўққиларни забт 
этиш мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling