Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
246 Ҳамма нарсанинг чегараси ва тўхтайдиган жойи бор, аммо ақлнинг чегараси йўқ. 5. Ақлли одам ўз нуқсонлари учун узр сў- райди. Нодон одамнинг гапи кўп бўлади. 6. Сержаҳл бошда ақл бўлмайди. 7. Ақллига бир ишора етарлидир. 8. Ақлли одам аввал маслаҳатлашиб, сўнг ишга қўл уради. Аҳмоқ эса аввал ишга қўл уриб, кейин маслаҳатлашади. 9. Пулни ишлатсанг камаяди, ақлни иш- латсанг сайқал топиб кўпаяди. 10. Зийраклик бу инсондаги тез фикрли- лик ва ўйлаган нарсасини дарров топа олиш қобилиятидир. 11. Неъматлар ичида энг улуғи ақлдир. Шу ақл одамларни бошқа яратилганлар орасида мукаррам ва шарафли қилгандир. 12. Ҳайвонлар ўзларига келадиган зулм ва жабрларни шох, тиш, тумшуқ ва тирноқ- лари билан қайтарадилар. Лекин инсон ақл ва идроки билан ўзига келадиган зарар ва зулмлардан сақла нади. 13. Заковатлилар тушунадилар, билим- лилар биладилар. Билимли ақллилар тилак- ларига етадилар. 14. Ақл эгалари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва қувватини, қадр ва қим- матини сўзлаган сўзидан биладилар. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 247 15. Мулоҳазали бўлиш – бу инсонни сао- датга олиб келувчи фазилатли фикрлар- ни, бахт-саодат учун изланган нарсаларни тиклай олиш қобилиятидир. 16. Тафаккур этмаслик ва муҳокама қи- ла билмаслик диний, ижтимоий ва шахсий ҳаётимизга жуда кўп зарар келтиради. 17. Ақл тарозисида тортиб кўрилмаган ҳар қандай билим асоссиздир. донолар хислати алқ ақлли кишиларни доно деб атай- ди. Чунки улар инсонларга фойдали ва зарур бўлган нарсаларни ўйлаб топади- лар. Кўп сўзлаш билан одам доно бўлмайди. Кўп тинг-лаб доно бўлади ва иззат топади. Ақлли киши деб шундай кишига айтамизки, унда ўткир ақл-идрок бўлиши билан бирга фазилат ҳам бўлсин. Бундай киши ўзининг бутун қобилияти ва идрокини яхши ишлар- ни амалга оширишга ва ёмон ишлардан ўзи- ни тийишга қаратган бўлиши керак. Шундай одамни ақлли ва тўғри фикр юритувчи деб аташ мумкин. Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиё- жи қолмаган киши ақллидир. Оқил одам бир www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling