Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
270
каяпман!” деди. Шунда қутқариш учун ол-
дига етиб келганларида у кулиб:
– Мен сизларни масхара қилаётган эдим. 
Мен моҳир сузувчиман. Сизларнинг ичингиз-
да сузишда менга бас келадигани йўқ, – де-
ди. Иккинчи куни ҳам одатларига кўра сув-
да копток ўйнадилар. Шу маҳал кечагидек 
у “қутқаринглар, чўкаяпман!” деб бақир-
ди. Болалар ўтган кунгидек бугун ҳам биз-
ни масхара қиляпти деб ўйлаб, унинг сўзига 
парво қилмадилар. Натижада у сувга чўкиб, 
ўз ёлғонининг қурбонига айланди.
Фойдали насиҳатлар 
1. Ақл эгалари ва виждон со-
ҳиблари ҳар вақт кўрган, қилган 
ва билганларининг ҳақиқатини 
ва тўғрисини сўзлайдилар.
2. Ибн Хатиб айтади:
– Ёлғончиликдан сақланинг, чунки ёлғон-
чилик фитна-фасодга (ёмон ишларга) олиб 
боради. Ростлик йўлини танланг, барча ях-
шиликка етасиз!
3. Бир ҳаким айтади:
– Кимки ёлғончиликка ўрганса, у бошқа-
ларни ҳам ёлғончи, деб ўйлайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
271
4. Эгри дарахтнинг сояси ҳам эгри бўлади.
5. Оғиз ва тилнинг безаги тўғри сўздир, 
сўзни тўғри сўзла, дилингни беза.
6. Ростгўйлик инсонни улуғлар мартаба-
сига кўтаради.
7. Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйлик 
йўлини тутган кишини бошқа одам у ёқда 
турсин, ҳатто ёлғончининг ўзи ҳам яхши 
кўриб қолади.
8. Тўғри сўз аччиқдир, уни ҳазм қилгин, 
кейин фойдаси тегади, хушнуд қилади.
9. Тўғри сўз киши эркин нафас олади.
Тил ва дил бирлиги
зиз болалар, шеърият мулкининг сул-
тони Амир Алишер Навоий бобомиз: 
“Тилинг билан кўнглингни бир тут”, деб на-
сиҳат қилганлар. Тилшунос олим, ватандо-
шимиз Абулқосим Замахшарий эса: “Одам-
нинг сиртию ботини (ичи) тўғри, саломат ва 
тузук бўлса, унинг зоҳири (ташқариси) ҳам 
соғлом бўлади”, деб айтганлар.
Бу инсонни комиликка олиб чиқувчи хис-
латдир. Зеро, тил ва қалбнинг бир бўлиши 
билан одам ростгўй ва чин инсонга айлана-
ди. Тилида бир гап, қалбида бошқа гап бўлса, 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling