Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
287
лар ҳам уни камчилик деб ҳисобламайди ёки
тан олишни истамайди. Бошқаларнинг фа-
зилатларини кўрсалар ёки эшитсалар, бун-
дан ғазабланадилар. Агар бошқаларда бирон
камчилик кўриб қолсалар,
дарров шов-шув
кўтариб, буни ҳаммага ошкор қиладилар.
Эй фарзанд,
сен бундай камчиликлар-
дан узоқ юр. Доим камтарин бўл, фақат ўз
айбингни кўр, ўзгаларни
текшириб, орти-
дан айб қидириб юрма. Агар бировнинг ай-
бини кўриб қолсанг, бир ўзига айтиб, уни
тўғрилашга ҳаракат қил. Зинҳор манмалик
кўчасига кирма, қилган
ишинг ва айтган
гапинг зўр бўлганда ҳам кеккайма. Ман-
манлик инсонни хорликка етаклайди. Кам-
тарлик сени улуғ мартабаларга эриштира-
ди. Зеро, камтарга камол, манманга завол,
дейди халқимиз.
Фойдали насиҳатлар
1. Кимда-ким манманлик қи-
либ ўзини юқори тутса, уни на
халқ ва на Тангри севади.
2. Кибр ва ғурурдан узоқ бўл.
Кибр кишини эл орасида хор, бе-
қадр ва беэътибор қилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi