Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
292
Ҳаётда ҳавас қилса арзигулик инсонлар 
кўп. Илм-маърифатли, олиму фузалоларга 
ҳавас қилиш нақадар яхши! Яна кучли, ба-
қувват кишиларга, ватан ва миллатини душ-
манлардан қўриқлайдиган аскарларга ҳавас 
қилиш ҳам яхшидир.
Демак, азиз болажонлар, ҳаётда яхши ин-
сонларга ҳавас қилиб яшасак, фақат эзгулик 
ва ютуқларга эришамиз. Ҳасад билан яша-
ган одамлар эса ёмонлик сари қадам қўйган 
бўладилар...
Ҳасаддан узоқ бўлинг!
асад энг ёмон иллат. Болалар, ҳа-
сад нималигини биласизларми? Ҳа-
сад бу бир кишидаги яхши хусусиятлар ва 
ютуқларни кўра олмаслик ва ундаги ютуқ 
ва яхшиликнинг йўқ бўлишини хоҳлашдир. 
Ҳасад кўнгли қора, қалби тошдек қаттиқ 
кимсаларнинг ишидир. Ҳасад инсонни худ-
бин, фақат ўзи ҳақида ўйлаб, ўзгалар би-
лан иши бўлмаслигига сабабдир. Ҳасадгўй 
бирон натижага эришганларни оёғидан ча-
либ, уларга зарар етказишга уринади. Бу 
энг ёмон одат. Ҳасадгўй ҳавас қилиш ни-
малигини билмайди. Ҳавас қиладиган одам 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
293
ўзига ҳам шундай яхшилик берилишини 
хоҳласа, ҳасадгўй эса одамлардан бу ях-
шилик олиниб, фақат ўзигагина берилиши-
ни истайди. Бу худбинлик ва ичиқоралик-
дан бошқа нарса эмас. Демак, болалар, биз 
ҳасаддан узоқ бўлишимиз, кек ва адоват-
дан сақланишимиз керак экан.
Болалар луғати
Ҳавас
– қизиқиш, иштиёқ, ин-
тилиш, рағбат, бировлар эриш-
ган ютуқлар ўзида ҳам бўлиши-
ни орзу қилиш.
Ҳасад
одамлардаги яхши-
ликларни кўролмаслик, ичиқо-
ралик.
Ҳасадгўй
– ҳасад қилувчи, қалби ҳасадга 
тўла одам.
Худбин
– ўзини ўйловчи, ҳамма нарсадан 
ўз фойдасини устун қўювчи.
Ичиқоралик
– дили бузуқлик, ҳасадгўй-
лик, бировнинг ютуқларини кўра олмаслик.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling