Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
288
3. Биров сени ўзингда йўқ сифатлар би-
лан мақтаса, ундай одамга ишонма, чунки у 
сенда йўқ ёмон сифатлар билан бошқа жой-
да сени ёмонлаши мумкин.
Сарой қаерда?
(Ибратли ҳикоя)
азрати Умар халифалиги даврида хал-
қидан ажрамас ва улар қаторида ҳаёт 
кечирарди. Камтарин бўлганидан ўзи учун 
тахт қурдирмаган эди.
Византиялик бир ҳоким ҳазрати Умарнинг 
зиёратига келиб, уни қидира бошлади. Қара-
са шаҳарда на сарой ва на бир данғиллама 
уй бор.
Йўлда бир одамдан: “Халифангиз қаер-
да?” деб сўради. Йўловчи: “Халифамиз шу 
ерда, қумлар устида ётибди”, дебди.
Шунда ҳоким жуда ҳам ҳайратда қолибди.
– Эрон ва Ҳиндга фармон жўнатган хали-
фа шуми? Тожу тахти, саройи йўқми? Пос-
бонлар билан қўриқлайдиган одамлари йўқ-
ми? Бизнинг ўлкамизда бўлсайди, каттакон 
саройлари бўларди. Шунчалик камтарлик 
ҳам бўладими? – деб ёқа ушлаб қолибди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
289
Шукр қилиш фазилати
зиз болалар, биласизки, биз фойдала-
надиган барча нарсаларни меҳрибон 
Аллоҳ таоло беради. Булар эвазига У Зот-
га шукр қилиб, ўша неъматларни фақат ях-
шилик йўлида ишлатишимиз керак. Бир ин-
сон сизга икки дона олма совға қилса, бун-
дан қанчалик қувонасиз. Аллоҳ бизга беҳи-
соб неъматларни ато қилиб қўйибди. Булар-
га, албатта, шукр қилиш керак.
Яна ўзингизга тегишли китобни дўстингиз-
га ўқиш учун берсангиз-у, аммо у китоб ва-
рақларини йиртиб, муқовасини кир-чир қилиб 
қайтариб берса, қанчалик жаҳлингиз чиқади. 
Шундай экан, бизлар ҳам берилган неъмат-
ларни авайлаб-асраб, уни ўз ҳолича сақлаш 
ва танамизни турли иллатлардан ҳимоя қи-
лишимиз лозим. Бунинг учун ичкилик, тама-
ки чекиш, соғлиққа зарарли нарсаларни ис-
теъмол қилишдан узоқ бўлиб, қабиҳ ишлар-
дан сақланишимиз ва компютер ўйинларини 
кўп ўйнашдан эҳтиёт бўлишимиз керак.
Болалар, бизнинг тана аъзоларимиз баҳо-
си йўқ неъматлардир. Ёруғ оламни кўриш 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling