Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
291
Ҳавас қилиб яшанг!
олалар, ҳавас деганда яхши инсонлар-
даги фазилат ва хислатларни кўриб,
уларни ўзимизда ҳам бўлишини хоҳлаш ту-
шунилади. Ҳавас қилиш
бизларни шундай
яхши сифатларга интилишга чорлайди. Ҳа-
вас қилиб яшайдиган болалар доим ҳаракат-
чан ва тиришқоқ бўладилар. Ҳавас қилиш
турлича бўлиши мумкин. Масалан, бир ўр-
тоғимиз ота-онасининг гапига қулоқ тутиб,
уларни ҳурмат қилади. Шу сабаб ота-онаси
ҳам у болани жуда яхши кўришади. Улар
бахтли ҳаёт кечирадилар. Мана шу ўртоғи-
мизга ҳавас қилсак, арзийди.
Яна бир ўртоғимиз ота-онасидан олган
пулларини
тежаб-тергаб ишлатади, пулни
беҳуда сарфламайди, фақат китоб,
дафтар
каби керакли нарсаларга сарфлайди. Унинг
бу тежамкорлиги мақтовга лойиқдир. Биз ҳам
унга ўхшашни ҳавас қилсак арзийди. Пул-
ни тежаб ишлатсак,
ота-онамизнинг топган
пулларига барака киради, ўзимиз ҳам фой-
дасиз харажатлардан сақланамиз, исрофдан
узоқ бўламиз.
www.ziyouz.com kutubxonasi