Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
282
Очкўзлик оқибати
(Ҳикмат)
уҳаммад ибн Ямоний шундай деди: 
“Олти кишидан олти нарса ҳақида сў-
раганимда бир хил жавоб олганим учун бир 
умр рўза тутишни ихтиёр қилдим. Табиблар-
дан: “Касалликларга энг шифоли нарса ни-
ма?”, деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз ейиш”, 
дейишди. Донишмандлардан: “Ҳикмат из-
лашда қайси нарса кўпроқ ёрдам беради?”, 
деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз ейиш”, де-
йишди. Обидлардан: “Аллоҳ ибодатида кўп-
роқ қайси нарса фойдалироқ”, деб сўрадим. 
Улар: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди. Зоҳид-
лардан: “Зуҳдга қайси нарса кўпроқ ундай-
ди”, деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз ейиш”, 
дейишди. Уламолардан: “Илм олишда қайси 
нарса энг афзали”, деб сўрадим. Улар: “Оч-
лик ва оз ейиш”, дейишди. Подшоҳлардан 
таом ва иштаҳа очувчининг энг ёқимлиси ҳа-
қида сўраганимда, улар ҳам: “Очлик ва оз 
ейиш”, дейишди”.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
283
* * * 
Имом Шофеъий: “Ўн йилдан бери тўйиб 
овқат емадим. Чунки тўйиб ейиш бадан-
ни оғирлаштиради, заковатни (ақл-идрок-
ни) кетказади, уйқуни келтиради ва эгасини 
ибодатдан қолдиради”, деган экан.
Ҳакимлардан бири шундай деган: “Дунё-
нинг ичига кир, сайр қил, кўр, аммо эҳтиёт 
бўл, дунё сенинг ичингга кириб кетмасин!”
Отнинг туёқлари нечта?
(Ибратли ҳикоя)
ир куни имом Абу Ҳанифа отда кетаёт-
ган эди. Шунда у зотдан:
– Отнинг туёқлари нечта? – деб сўрашди.
Имом отдан тушиб, отнинг оёқларини са-
наб кўрдилар ва:
– Тўртта, – деб жавоб берди.
Бу билан жавоб бериш ҳақида шогирдлар-
га катта сабоқ берган эди.
Азиз болалар, кўрдингизми, саволга жа-
воб беришда жуда эҳтиёткор бўлиш керак. 
Бирон нарсани аниқ билса-да, яна бир му-
лоҳаза қилиб жавоб бериш лозим экан. Зе-
ро, доно халқимиз бекорга “етти ўлчаб, бир 
кес”, деб айтмаган.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling