Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
278
4. Ғазабнинг аввали жиннилик, охири на-
доматдир.
5. Жавобнинг юмшоғи ғазабни сўндиради, 
сўзнинг қаттиғи одамни ўлдиради.
6. Шошқалоқлик бу адашган одамларнинг 
иши, сабрлилик эса эзгу одамларнинг ишидир.
7. Сабрли бўл, муродга етасан.
8. Яхшиларнинг даражасига азият ва ма-
шаққатларга сабр қилиш орқали эришилади.
9. Агар меҳнат-машаққат ёки қайғу-
алам дуч келса, сабр билан қарши олсанг, 
унинг ортидан яна шодлик келади.
10. Ишнинг фурсатини кутиш, шошил-
маслик керак, ҳамма иш вақти-соати кел-
ганда битади.
Қаноатли бўлиш фазилати
аноат инсонни бойитади. Фақат шун-
дай бўлишига кўпчилик шубҳа би-
лан қарайди. Қаноат сўзи қўлидаги мавжуд 
нарсага рози бўлиб, тақдирига ёзилганидан 
бошқасига кўз тикмаслик маъносини бил-
диради. Баъзилар қаноатни нотўғри тушу-
ниб, уни дангаса бўлиб ўтиришдир деб ўй-
лайди. Қаноат ўзига ато этилган нарсага ро-
зи бўлиш, бошқалар мулки ва ризқ-насиба-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
279
сига кўз олайтирмасликдир. Бу зинҳор ғай-
рат-шижоатга тескари эмас. Машҳур саҳоба 
Саъд ибн Абу Ваққос ўғлига шундай деб на-
сиҳат қилибди:
– Ўғлим бой бўлишни истасанг, бойлик би-
лан бирга қаноат ҳам сўра. Чунки қаноатсиз 
одам бой бўлолмас. Қаноат эса битмас-туган-
мас бойлик дир.
Азиз болалар, бир эътибор беринг: тиш-
ларимиз, бўйимиз маълум бир ўлчовга ет-
гач, ўсишдан тўхтайди, тўғрими? Агар аъ-
золаримиз ўсишда давом этаверса нима бў-
ларди?!
Хотирамиз маълум бир миқдорда маълу-
мотни қабул қилади. Ундан ортиғини сиғди-
ра олмайди.
Олма тарвуз каби йириклашмайди. Ём-
ғир керагидан ортиқ ёғса, қандай оқибат-
ларга олиб келади? Демак, ҳамма нарсанинг 
ўз меъёри бор. Қаноат инсонга ўша меъёрда 
яшашни ўргатади. Қаноатнинг зидди очкўз-
ликдир. Очкўзлик инсонни ҳалокатга олиб 
боришига ҳаётий мисоллар келтирамиз:
Бир ҳайдовчи манзилга тезроқ етиб олай, 
деб тезликни оширибди ва оқибатда авто-
ҳалокатга учрабди. Бир йигит кучли бўла-
ман, деб керагидан ортиқ овқат еявергани-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling