Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
294
Фойдали насиҳатлар
1. Ҳасад ва ғазаб икки қанот 
бўлиб ҳаракатга келса, тоза ва 
чиройли ҳаётларни хира қилиб 
юборади.
2. Олов ўзидан-ўзи ёниб кул 
бўлгани каби ҳасадчининг жасади ҳасад 
ўтидан эриб, барбод бўлади.
3. Одамзот ҳасад қилмаслиги керак, ҳа-
вас қилиши керак. Ҳавас қилган одам муро-
дига етади.
4. Ҳасадчида роҳат йўқ.
Ота-боболаримиз ўгитлари
урматли болалар, мана китобимизнинг 
охирига ҳам етиб келдик. Сиз ушбу 
китобни ўқиш орқали ўзингизга керакли кўп 
маълумотларни билиб олдингиз, шундайми? 
Энди ота-боболаримизнинг қимматли панд-
насиҳатларидан бир қанчасини келтирамиз. 
Уларни ёдлаб олишга ҳаракат қилинг:
Икки тоифа одам доимо бойдир, ҳеч 
камбағал бўлмайди: бири – олим, иккинчиси 
– қаноат эгаси.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
295
– Икки нарса борки, ози ҳам кўпдир: би-
ринчиси – адоват, иккинчиси – чақимчилик.
– Икки нарса қалбни бузади: бири – кўп 
овқат ейиш, иккинчиси – кўп ухлаш.
– Икки нарса инсонни тез адо қилади: би-
ри – аҳмоқлик, иккинчиси – ахлоқсизлик.
– Икки нарсани киши ўзидан қувиши қи-
йин: бири – соя, иккинчиси – бадфеъллик.
– “Нима десам экан” деб андиша қилиш “не-
га айтдим” деб пушаймон бўлишдан яхшироқ.
– Уч нарсани унутган одам ақлли эмас: 
дунёнинг ўткинчилигини, ундан қачондир 
ажралишини ва ўлимдан ҳеч ким қутулиб 
қола олмаслигини.
– Ҳакимларнинг айтишича, одамлар уч гу-
руҳга, яъни ақллиларга, ярим ақллилар ва но-
донларга бўлинадилар. Ақлли шундай киши-
ки, бирон воқеа юз бермасдан аввал ундан қу-
тулишнинг чора-тадбирини ўйлаб иш тутади. 
Одамлар охирида қиладиган ишни у олдиндан 
қилиб қўяди. Ярим ёки ўрта ақлли шундай ки-
шики, бирон ҳодиса юз берса, эсанкираб қол-
майди, ундан қутилиш чорасини қидиради ва 
шу туфайли бу бало домидан озодликка эри-
шади. Нодон шундай кишики, бирон нохуш во-
қеа юз берса, ундан қутилиш йўлларини қиди-
риш ўрнига дод-вой қилиш билан чекланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling