Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
268
Ростгўйлик фазилати
й фарзандим, агар дўстингдан янги ол-
ган кийимининг нархини сўрасанг, у 
сенга сотиб олган нархини тўғри айтса, у 
тўғри сўздир. Агар нархига озгина бўлса ҳам 
қўшиб айтса, демак, у ёлғончидир. Агар сен-
га бир дўстинг ваъда қилиб ваъдасида қатъ-
ий турса, у ваъдасига содиқдир. Агар ваъда-
сида қатъий турмаса, у ёлғончидир.
Агар устоз бир ўқувчига уйда масала ечиб 
келишни топширса, у дангасалик қилиб бош-
қа ўқувчининг дафтаридан масала жавоби-
ни кўчириб олса ва устозига масалани ўзим 
ечдим, деса, у ёлғончидир. Агар мактаб ди-
ректори бир ўқувчини гувоҳлик бериш учун 
чақирса ва у энг қадрдон дўстининг зарари-
га бўлса ҳам ҳақиқатни очиқ айтса, у тўғри 
сўздир. Агар гувоҳлик беришда бирон нарса-
ни қўшса ёки камайтирса, у ёлғончидир.
Мана шу мисоллардан кўраяпсанки, тўғ-
рилик сўз ёки амалнинг ҳақиқатга тўғри ке-
лишидир. Сен мактабга бормаслик учун ёл-
ғондан ўзингни бетоб қилиб кўрсатишинг ёки 
билмайдиган нарсанг ҳақида хабар беришинг 
ёки ёлғон гапираётганини била туриб биров-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
269
ни ёлғон гапиришига индамай қараб тури-
шинг буларнинг барчаси ёлғончиликдир.
Тўғри сўзлаш фойдаларидан бири шу-
ки, рост сўзлаган инсон кўпчилик муҳабба-
тини ва ишончини қозонади. Шунинг учун 
ростгўй ўқувчини ота-онаси ҳам, устозлари 
ҳам бирдай яхши кўрадилар. Одамлар ҳар 
доим ростгўй тижоратчи билан олди-сотди 
қилишни хоҳлайди. Олдига одамлар борган-
лари учун тўғрисўз ҳунарманд халққа тани-
лади. Агар ростгўйлик бўлмаганда халқнинг 
аҳволи бузилиб, тарих, жўғрофия ва шун-
га ўхшаш китобларда етиб келган хабарлар-
га одамларнинг ишончи йўқолган бўлар эди. 
Ростгўйлик инсонни омонат, очиқлик ва ваъ-
дага вафо қилиш каби кўп фазилатлар би-
лан сифатланишга чақиради.
Ёлғончи бола 
(Ибратли ҳикоя)
скандария шаҳрида болалар чўмилиш 
учун денгизга тушдилар ва ўзлари би-
лан олиб келган коптокни сувда ўйнай бош-
ладилар. Улар коптокни сувга отишар ва ор-
қасидан сузиб мусобақа ўйнардилар. Тўсат-
дан улардан бири сув ютиб “қутқаринг, чў-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling