Бола – одоБи Билан азиз
266
Бой бу камбағал кишининг омонатдорли-
гидан ҳайрат ланиб, чўнтагидан бошқа бир
тилла тангани чиқарди ва унга деди:
– Омонатдорлигинг ва тўғри сўзлигинг му-
кофоти учун мана бу тилла тангани ҳам ол!
алдоқчи Фаррух жазо олди
(Ибратли ҳикоя)
амол амаки қўли билан айбланаётган
шахсни кўрсатиб:
– Ҳоким жаноблари, мен ўтган йили са-
фарга кетаётиб қимматбаҳо олмос узугимни
шу одамга омонат қилиб ташлаб кетганман.
Энди уни қайтариб беришини сўраяпман, у
эса қайтариб бермаяпти, – деди.
Ҳоким панжара ортида ўтирган айбла-
наётган шахс Фаррухдан сўради:
– Нима учун унинг узугини қайтариб бер-
мадингиз?
– У алдаяпти, у менга ҳеч қандай узук
бергани йўқ, – деди Фаррух.
Ҳоким Жамолга юзланиб:
– Сиз узукни бераётганингизда гувоҳ бўл-
ган бирор кимса борми?
– Йўқ, мен унга узукни каштан дарахтини
тагида берган эдим, у вақтда бизлар билан
ҳеч ким йўқ эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
267
Ҳоким Жамолга каштан дарахтининг шо-
ҳидан синдириб олиб келишни буюрди.
Бир оз вақт ўтгандан сўнг ҳоким Фаррух-
га юзланиб шундай деди:
– У қаерга кетди, энди қачон қайтиб ке-
ларкин? Деразани олдига бориб қараб тур-
сак, қайтиб келаётган бўлса кўриниб қолар-
микин?
Фаррух жойидан қимирламасдан шундай
деди:
– У камида уч соатдан кейин қайтиб кела-
ди. Чунки каштан дарахти бу ердан жудаям
узоқ.
Шунда ҳоким Фаррухга қараб ўшқирди:
– Сен нафақат ёлғончисан, балки яна ғирт
аҳмоқсан! Агар сен узукни олмаган бўлга-
нингда, у дарахт қаерда эканини ҳам билма-
ган бўлар эдинг. Сен мана бу ҳадисни эшит-
маганмисан: “Эй инсонлар! Ҳеч қачон ёлғон
гапирманглар! Ёлғон ва имон ҳеч қачон бир-
га бўлмайди”.
Ҳоким Фаррухга бу жинояти учун оғир
жазо белгилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |