Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
216
чи, фақат энг керакли нарсалар учун пул ва 
бошқа нарсаларни ишлатувчи кишидир. Бахил 
эса энг керакли жойларга ҳам пул ишлатишни 
хоҳламайди. Тежамкорлик мақталган хислат-
дир. Бахиллик эса қораланади. Болалар, мана 
шу фарқни яхши ажратиб олинглар.
Яна бошқа одамлар исрофни сахийлик би-
лан чалкаштириб юборадилар. Исроф неъ-
матларни беҳуда сарфлашдан иборат бўлиб, 
албатта бу қораланган хислатдир. Сахийлик 
эса бағрикенглик бўлиб, пулни лозим бўлган 
миқдордан бироз кўпроқ сарфлашни билди-
ради. Шунингдек, қарз олган одам қарзини 
тўлашга қийналиб қолганда ҳам унинг муд-
датини узайтириш ё бўлмаса, қарзидан ке-
чиб юбориш ҳам сахийликка киради. Сахий-
лик зинҳор исроф эмас.
Болалар луғати
Хислат
– сифат, хусусият, 
фазилат.
бахил
– зиқна, хасис, бировга 
нарсасини бермайдиган.
Сахий
– қўли очиқ, саховатли, 
ҳимматли, ҳеч кимдан нарсасини 
аямайдиган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
217
Фойдали насиҳатлар
1. Уч нарсадан уч нарсани 
топса бўлади: сабр-дан нажот
саховатдан улуғлик ва адолат-
дан ғалаба (Хожа Аҳрор Валий).
2. Ҳар ғанийки, тириклигида 
эҳсонидан кўнгулларни шод қилмағай, ўлга-
нидан сўнг ани кимса дуо ила ёд қилмағай 
(Алишер Навоий).
3. Саховат шундай бир буюк сифатки
уни доим мақтов билан эслайдилар.
4. Сахий одам халққа дунёни сувдек оқи-
зиб улашса, халқ унинг теварагига сувдек 
оқиб, йиғилиб келади.
5. Юмшамас кўнгилни сахий юмшата-
ди, етиб бўлмас муродга сахий киши эриша 
олади.
6. Одамлар муҳаббатини ўзингга жалб 
қилмоқчи бўлсанг, сахий бўл, саховат сени 
севикли қилади.
7. Сахийлик жуда яхши хислат, уни ҳеч 
қўймаслик керак, лекин ўзганинг моли би-
лан сахийлик қилмаслик керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling