Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
214
ри. Чунки неъматларнинг қадри инсонлар 
наздидаги қадри билан эмас, балки Яратган 
Аллоҳ даргоҳидаги қадри билан ўлчанади. 
Мана бир мисол, сувни олайлик. Кўпчилик 
одамлар анҳор тўла сув, уни хоҳлаганинг-
ча ишлатаверасан, деб тушунадилар. Асли-
да ичимлик суви энг қадрли ва бебаҳо неъ-
матдир. Дунёдаги аксар одамлар бунга амал 
қилмаётганлари боис ҳозирда ичимлик суви 
муаммо даражасига чиқиб бормоқда. Баъзи 
мамлакатларда ичимлик суви жуда қиммат-
баҳо нарсага айланиб улгурди. Шундай экан, 
биз ҳар бир неъмат қадрига етишимиз керак.
Болалар луғати
Эзгулик йўли
яхшиликка 
йўлловчи йўл.
Хайрия ишлари
– саховат, эҳ-
сон, муҳтожларга ёрдам қилиш.
Қадрига етиш
– аҳамият бе-
риш, эъзозлаш, бирон нарса ёки 
кимсанинг ҳурматига яраша муо-
малада бўлиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
215
Фойдали насиҳатлар
1. Шамини кундузи ёндирган 
одамнинг туни қоронғу бўлади.
2. Пулини беҳуда исроф қил-
ган одам оғир кунларда хор-зор 
бўлади.
3. Муҳтож бўлмаганга садақа бериш ис-
роф ҳисобланади.
4. Вакиллари исроф касаллигига йўлиққан 
миллат шубҳа йўқки, бало ва ҳалокатга уч-
райди. Агар дунё тарихига назар солсангиз, 
дунёдаги қавмларнинг нобуд бўлиш сабабла-
ридан бири шу исрофгарликдир.
бахилликдан узоқ бўлинг!
урматли болажонлар, юқорида неъмат-
лардан тежамкорлик билан фойдала-
ниш лозимлиги ва исрофдан сақланиш керак-
лиги айтилди. Баъзи инсонлар тежамкорлик-
ни бахиллик ва исрофни сахийлик, деб тушу-
надилар. Бу нотўғри тушунчадир. Чунки те-
жамкорлик ҳеч қачон бахиллик саналмайди. 
Тежамкор беҳуда сарф-харажатдан сақланув-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling