Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
210
юз сўм ишлатаверса, бир куни пушаймон бў-
лади. Чунки ҳаётда тежамкорлик нималигини 
билмайдиганлар муҳтожликка тушиб қолади-
лар. Исрофгарлик пулдан баракани кетказа-
ди. Шуни унутманг, азиз болалар.
Қуйидагиларга амал қилиш тежамкор бў-
лишга ёрдам беради:
1. Ҳаражатнинг ҳар бири учун ўзингга му-
носиб миқдор белгила.
2. Мусибатлар пайтида сарфлаш учун ки-
римнинг муайян қисмини жамғариб қўйишга 
эътибор бер.
3. Ортиқча дабдабаларга сарф-харажатни 
кўпай-тириб юборма. Масалан, қимматроқ ма-
шина сотиб олиш, ўйингоҳларни кўп зиёрат 
қилиш, янги чиққан кийим ва бошқа шу каби 
нарсаларга пулни бекорга сарфлаш демакдир.
4. Сендан пули кўп бойларга ўхшашга ин-
тилма. Чунки Аллоҳ инсонларни турли хил 
тоифа ва табақаларда яратган. Ҳамма бир хил 
бой ёки камбағал бўлмайди. Кимдир бой, ким-
дир ўртаҳол, яна кимдир камбағал бўлади. Сен 
ўзингдаги мавжуд нарсаларга шукр қил ва 
улардан тежамкорлик билан фойдалан.
5. Сенга берилган неъматлар қадрини би-
лишинг учун ҳаётда сендан даражаси паст-
роқ одамларга назар сол.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
211
6. Имкон қадар бировдан қарз олма. Чун-
ки қарз олишга ўрганиб қолган киши ўзи-
га камбағаллик ва ғам-ташвиш эшик-ларини 
очган бўлади.
7. Ўзингдаги ортиқча пулларни ишлатиб 
юборишдан қўрқсанг, биронта омонатдор 
кишига бериб қўй. Чунки пулнинг қўлинг-
га яқин бўлиши ундан фойдаланишни сенга 
осон қилади.
Ҳикматда айтилишича, ким маслаҳатла-
шиб иш тутса, ҳеч қачон пушаймон бўлмай-
ди. Ким тежамкорлик билан ўртача йўл тут-
са, ҳеч вақт камбағал бўлмайди.
Азиз болалар, бу маслаҳатлар сизларга 
келажакда жуда асқотади. Шу сабаб уларни 
ёдда тутинг.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling