Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
209
бошлади. Ниҳоят, унинг қўлида ҳеч нарса қол-
мади. Шу тариқа Али пулни беҳуда сарфлаш
туфайли оиласи қийин аҳволга тушиб қолди.
Бунга иш оқибатини ўйламаган, замоннинг
ўзгариб туришини ва ҳаётда кутилмаган ҳо-
дисалар рўй беришини ҳисобга
ола билма-
ган оила бошлиғи сабабчи бўлди. Натижада
уни ўйламай қилган иши хорлик ва камба-
ғалликка йўлиқтирди. Агар сарф-ҳаражатни
камайтириб, бошқалардан қарз олмаганида
ўзи ҳам, оиласи ҳам қийналиб қолмасди.
Азиз болалар,
тежамкорлик пул сарф-
лашда ўртамиёна бўлишдир. Яъни, ҳаётда
кутилмаган ҳодисаларини ҳисобга олмас-
дан қўлидаги пулларнинг ҳаммасини сарф-
лаб юбормасин, ўзи ва
оиласига сарфлаш-
да жуда бахиллик ҳам қилмасин. Мол-дунё
йиғишга берилиб уларни таом, кийим, турар
жой ва даволанишларига керакли нарсалар-
дан маҳрум қилмасин. Агар шундай қилса,
оиласи уни ёмон кўриб қолади.
Тежамкор одам пулини керагидан ортиқ-
ча нарсаларга сарфламайди. Ўн сўмга олина-
диган нарса учун ҳовлиқиб, юз сўм сарфла-
майди. Пулни фақат керакли нарсаларгагина
сарфлайди. Ҳар бир ишда ўртача йўл тутади.
Агар ўн сўмга олиш мумкин бўлган
нарсага
www.ziyouz.com kutubxonasi