Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
200 дераза ойналарини ва чироқларни синдира- диган нарсаларни ўйнамасин. 10. Ўйин учун муносиб вақт танласин ва одамлар дам оладиган ёки ухлайдиган, ма- салан пешин вақтига ўхшаган вақтларда ўй- намасин. 11. Шунингдек, ўйин учун муносиб жой ҳам танласин. Одамлар ва машиналар ўта- диган кўчаларда ўйнамасин. Боғлар ва оқар сувларга яқин, баҳаво жойлар ўйин учун энг яхши жойлардир. Ҳикоя ир бола серқатнов катта кўчада ўй- нашга одатланган эди. Бир куни у ўй- наётган тўп учиб, тез келаётган машина ҳай- довчисининг юзига тегди. Машина йўлдан чиқиб, пиёдалар йўлакчасига ўтиб, бир да- рахтга урилиб, олди пачоқ бўлди. Тезда ми- лиционер етиб келиб, ўйнаётган болаларни тутиб милиция бўлимига олиб борди. Кейин маҳкама машинага етган талафот учун бола- нинг отасига жарима тўлашга ҳукм чиқарди. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 201 Вақтни тежаш ва умр қадрига етиш ҳмад тиришқоқ ўқувчи. Отаси вафот этиб, ҳатто унга мактабни битириб олишига ёрдам берадиган ҳеч нарса қолдир- май кетди. У ўқишини ташлаб, бир савдо- гарга ишчи бўлиб ёлланди. Бўш вақтлари- да кечки мактабга қатнаб, таълим оларди. У қанча қийналса ҳам, ниҳоят ҳуқуқшунослик шаҳодатномасини қўлга киритди. Шундан кейин у савдогар хизматидан бўшаб, ҳимоя- чи-адвокат бўлиб ишлай бошлади. У тириш- қоқлиги ва вақтини зое кеткизмагани боис ҳеч қанча ўтмасдан обрўси кўтарилиб, номи ҳамма ёққа овоза бўлди. Бу йигит вақтнинг қадрини билиб, ундан унумли фойдалангани учун катта ютуқлар- га эришди. Агар бўш вақтини ўйин-кулги- га сарфлаганида, ҳеч ким уни танимасди ва камбағал ҳолда ҳаёт кечирган бўларди. Сафар қилмоқчи бўлган киши поезднинг кетиш вақтига риоя қилмаса, кейинги поезд келишини кутиб вақти бекор кетади. Деҳқон ўз вақтида ерига экинни экмаса, қўшнила- ри ҳосилни йиғиштираётганларини кўрганда пушаймон бўлади. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling