Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
198 Ўйнаш одоби й фарзанд, ҳар бир инсон маълум вақ- тини спорт билан шуғулланиш ва ўйин ўйнашга сарфлаши керак. Бу унинг ишга бўлган ғайратини оширади, танасини бақув- ват қилади, ақлий қобилият ва иш унумдор- лигини оширади. Спорт билан шуғулланиш болаларни дангаса ва танбал бўлишдан сақ- лайди. Спорт ўйинлари ўқувчиларнинг соғли- ги ва ахлоқига кўп фойда беради. Таълим- тарбия вазирлиги спорт ва спорт ишларига алоҳида эътибор бериб, дарслик программа- ларида спорт ўйинлари учун ўқув соатлари ажратилган. Бу вазирлик томонидан бу со- ҳани ўргатадиган ўқитувчилар тайинланиб, ҳар йили мусобақалар уюштирилади ва унда ютиб чиққанлар учун мукофотлар белгила- нади. Лекин ўйинларнинг фойдаси фақат қу- йидаги одобларга риоя қилгандагина бўлади. 1. Ўйнамоқчи бўлган бола ўйин вақтида ўртоқлари билан гўзал одобларларга риоя қилган ҳолда ўйнаши керак. 2. Ўйин вақтида ҳазиллашиб ёмон сўзлар ва уятсиз гапларни айтмасин. Чунки ким www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 199 ўйин вақтида тилини ёмон сўзларга ўргатиб қўйса, жиддий турган вақтларида ҳам ёмон сўзларни тилга оладиган бўлиб қолади. 3. Агар икки гуруҳ ўйнаётган бўлса, бири ютиб чиқса, унисини мазаҳ қилиши ва ус- тидан кулиши учун бири бошқасини ўзига душман санамасин. 4. Ўйнаётганлардан бири бошқасига озор бериш, уни уриш, кийимини йиртиш ёки ер- га йиқитишга ҳаракат қилмасин. Чунки ўй- новчи арзимас деб санаётган бу ишлар баъ- зида ўта ачинарли натижалар билан тугай- ди. 5. Футбол ва баскетбол каби одатий ўйин- ларни ўйнасин. 6. Ҳар бир ўйинда ўзининг ва ўзи билан ўйнаётган болалар нинг кийимларини йир- тиш ва кир қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлсин. 7. Овқат егандан кейин дарҳол ўйнама- син. Чунки бу нарса ошқозонга зарар қилиб, жисмни қийнаб қўяди. 8. Болалар ўйинларни меъёрида ўйнасин- лар. Чунки чарчаб қолиб мактаб вазифала- рини тайёрлашга куч топа олмасликлари мумкин. 9. Қурол-аслаҳа ёки гугурт каби уй жи- ҳозларига талафот етказадиган, копток каби www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling