Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
192
ни уялтиришни хоҳлайдилар. Қалби пок ин-
сонлар эса ўзига ўхшаган инсонлар ҳақида 
ёмон гапларни тарқатмайдилар.
Болалар луғати
Ғийбат
бировни камситиш
айблаш ва одамлар камчилигини 
ошкор этиш.
Туҳмат
(бўҳтон) – бировни ёл-
ғондан айблаш ва айбсиз одамга 
камчиликлар хос эканини даъво 
қилиш.
Изоҳ: ғийбат ва туҳмат ораси-
даги фарқ шуки, одамларда бор камчилик-
ларни улар йўқ вақтларда айтиш ғийбатдир. 
Масалан, бир одамнинг ранги қора бўлса ёки 
оёғи чўлоқ бўлса, уни ўзи йўқ вақтда “қора”, 
ёки “чўлоқ” дейиш ғийбатдир.
Одамларда йўқ камчиликларни ёлғондан 
уларга тегишли эканини даъво қилиш туҳ-
матдир. Масалан, биров ўғрилик қилмаса 
ҳам уни “ўғри”, дейиш туҳмат бўлади.
Болалар, унутманг, ғийбат ва туҳмат жуда 
ёмон одат бўлиб, иккиси ҳам катта гуноҳдир!
Азиз болалар, қуйидаги ҳикояни ўқиб 
чиқсангиз, ғийбат нинг қанчалик ёмон экани-
ни билиб ола сизлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
193
Ғийбат эвазига қилинган яхшилик 
(Ибратли ҳикоя)
асан Басрийга: “Бир киши сизни ғий-
бат қилди”, деб айтдилар. Ҳасан дар-
ҳол ғийбат қилган кишига бир идишда хурмо 
юборди. У киши хурмони олгач, ўша заҳоти 
Ҳасаннинг олдига келиб, ундан: “Мен сиз-
ни ғийбат қилган эдим, сиз эса менга хурмо 
юборибсиз, сабаби нима?” деб сўрабди. Шун-
да Ҳасан Басрий унга: “Сен менга яхшилик 
юборган экансан, мен эвазига хурмо юбор-
дим!” деб жавоб қилибди.
Бундан маълум бўладики, ғийбат қилин-
ган одам ғийбатчига тўғри йўлни кўрсати-
ши керак, аммо ғийбат сўз ғийбатчига зарар 
етказади, унинг қилган ишларининг савоби 
бошқа одамга ўтади ва одамлар олдида ғий-
батчининг юзи қора бўлади.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling