Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
207
Кундалик ишларни тартибга солиш
шлаш, дам олиш ва бошқа
зарурий
юмушларни бажариш вақтларини тар-
тибга келтириш юксалишнинг энг улуғ дас-
туридир. Тартибсиз ва пала-партиш ишлар-
да доим камчилик бўлади. Бу инсоннинг қо-
лоқликка қараб кетишига, ишларидан унум
ва барака кўтарилишига сабаб бўлади. Ай-
ниқса, ҳозирги тезкор замонда ҳар бир иш-
ни ўз вақтида бажариш, дам олиш ва бошқа
керакли юмушларга ҳам вақт ажрата билиш
талаб этилади.
Тартибли яшаш инсон умрини баракали
қилади. Вақт қадрини билмаган бола ўз қад-
рини ҳам йўқотади. Вақтнинг беш дақиқаси
ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки шу беш да-
қиқалар йиғилса, соатларга, соатлар кунлар-
га, кунлар ҳафталар, ҳафталар ойларга, ой-
лар эса йилларга айланади.
Умримиз йил-
лардан иборат. Шундай экан, умримизнинг
кичик бўлагини ҳам беҳуда
ишларга сарф-
ламаслигимиз лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi