I-бўлим. ИҚтисодий ривожланишнинг умумий муаммолари. 1- мавзу: ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби
Download 4.39 Mb.
|
Иқтисодиёт назарияси
I-БЎЛИМ. ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ УМУМИЙ МУАММОЛАРИ. 1- МАВЗУ: ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УСЛУБИ РЕЖА. Иқтисодёт тушунчаси ва унинг бош масаласи. Эхтиёжларнинг мазмуни, турлари ва чексизлиги Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланишдаги асосий оқимлар Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети Иқтисодий қонунлар ва категориялари (илмий тушунчалари Иқтисодий қонунлар ва жараёнларни илмий билишнинг диалектик қоидалари Иқтисодиёт назарияси фанининг назарий ва амалий вазҳифалари, унинг бошқа ижтимоий ва иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғлиқлиги Иқтисодиёт назарияси фанининг талаба ёшлар онгида илмий дунёкарашни шакллантиришда ва миллий истиқлол ғоясини оширишдаги ахамияти Иқтисодиёт ҳар қандай жамиятнинг асоси, ривожланиб бориш шарт-шароити, чунки ҳаёт энг аввало, тириклик неъматлари ишлаб чиқаришни объектив зарур қилиб қўяди. Инсонлар ҳаёт кечиришлари учун ўз эҳтиёжларини қрндиришлари шарт. Жамият бор экан, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган неъматларни айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш мавжуд ва бу жараён узлуксиз тарзда бир-бирига боғлиқ хрдда юз беради. «Иқтисодиёт» сўзи одатда икки ва ҳатто уч маънода ишлатилади. Биринчидан, иқтисодиёт - бу хўжалик юритиш, инсон томонидан яратилган туряи неъматлардан фойдаланиб ҳаёт кечириш, инсонлар ҳаётини таъминлаш ва яхшилаш тизими, Иккинчидан, иқтисодиёт - бу ресурслар ва жамият аъзолари томонидан яратилган товар ва хизматларнинг фирма ва уй хўжаликлари орасидаги узлуксиз доиравий ҳаракати. Учинчидан, иқтисодиёт - бу фан, турли-туман чекланган ресурслардан фойдаланиб, жамият эҳтиёжларини қондириш билан боғлиҳ бўлган, хўжалик юритиш жараёнида одамлар ўртасида вужудга келадиган муносабатлар ҳақидаги билимлар мажмуи. «Иқтисодиёт» сўзининг ўзагини «иқтисод» сўзи тапткил этади. Иқтисод сўзининг ўзбек тилидаги луғавий маъноси сарф-харажатларда тежамкорлик демакдир. Ўз даврида шаклланган иқтисодий қарашлар қадимги қўлёзмаларда акс этган. Иқтисодий қарашларнинг фан сифатида шаклланиши дунё цивилизациясининг «бешиги» деб тан олинган қадимги Миср, Шарқ мугафаккирлари таълимоти, илгари сурган фикрлари билан бошланади. Улар жумласига милоддан XX аср илгарм қадимги Бобилда подшо Хаммурапи қонунлари, қадимги Ҳиндистонда (милоддан VI аср илгари)ги Ману қонунлари, қадимги Хитой мутафаккирлари, айниқса Конфуций (милоддан аввалги 551—479 йиллар) асарларини киритиш мумкин, Улардаги фикрларга диққат қилсак, меҳнат тақсимотига ҳамда яратилган маҳсулотнинг тақсимланипгига асосий эътибор қаратилган. Бу бежиз эмас. Чунки шу даврда айпан меҳнат тақсимоти ҳамда меҳнат натижасида яратилган маҳсулот тақсимоти жамият тараққиётида, аҳолининг турмуш даражасида асосий ролъ ўйнаган. Кейинчалик, иқтисодий фикрлар қадимги Юнонистон ва Римда янада ривожлантирилади, маълум тизимга солинади. +адимги юнон мутафаккирлари Ксенифонт (милоддан аввалги 430—355 йй.), Платон (Афлотун) милоддан аввалги 427—347 йй.), Аристотель (Арасту) (милолдан аввалги 384—322 йиллар)ни ҳақли равишда дастлабки иқтисодчи олимлар деб айткш мумкин. Иқтисодиёт – «экономика» атамаси ҳам дастлаб Ксенофонт, Аристотель асарларида ишлатилган бўлиб, у қадимги юнонча «Экос» - уй, хўжалик, «номос» - қонун деган маънони англатиб, уй хўжалигини юритиш қонуни, санъати тарзида қўлланилган. Ўша пайтда уй хўжалиги натурал хўжалик бўлиб, иқтисодий фаолият юритишнинг асосий шакли бўлган. Ксенофонт ўзининг «Даромадлар ҳақида», «Экономика» (хўжалик ҳақида таълимот) номли асарларида илмий иқтисодиётга тамал тоши қўйди. Унинг тадқиқотларида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, савдо алоҳида ажратилиб, меҳнат тақсимотининг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилади. Унинг фикрини Платон янада ривожлантиради. Аристотель «Сиёсат» ва «Этика» трактатларида иқтисодий жараён ва ходисаларни биринчи марта абстракт тарзда тадқиқ қилиб, улар ўртасидаги умумий қонуниятларни аниқлашга ҳаракат қилади. Иқтисодий қарашларнинг ривожлашшшда муқаддас китоблар «Таврот», «Забур», «Инжил» ва, айниқса, «Куръон» катта аҳамиятга эга. Ана шу даврда Ўрта Осиёда иқтисодий тафаккурнинг ривожланиши буюк алломаларимиз Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Навоий ва бошқаларнинг номи билан боғлиқ. Уларнинг асарларида иқтисодий қарашлар бир бутун ҳолда берилган бўлсада, улар алоҳида диққат-эътиборга лойиқ. Форобий (870-950) билан Ибн Сино (980-1037) дунёқарашларида инсон эҳтиёжлари асосий ўрин олган. Форобийнинг фикрича, жамият шаклланишининг биринчи сабаби инсонларнинг моддий эҳтиёжларидир. Энг аввало, ўзининг тиббиёт соҳасидаги асарлари билан дунёга машҳур Ибн Сино қомусий олим бўлиб, иқтисодий масалалар ҳам унинг назаридан четда қолмаган. Айниқса, унинг даромадлар ва харажатлар баланси (нафақат оила миқёсида, балки, шаҳар ва давлат миқёсида) алоҳида диққатга сазовор. У даромадлар билан харажатлар мувозанатини таъминлашда турли фалокат, урушлар хавфини ҳисобга олиб, резерв (захира) сақлашни унутмаслик кераклигини таъкидлайди. Шарқда ўзининг иқтисодий қарашлари билан ажралиб турган араб мутафаккири Ибн Халдун иқтисодий тафаккурнинг ривожланишида алоҳида ўрин тутади. У биринчи бўлиб тарихий ижтимоий тараққиётнинг принциплари ҳақида фикр юритди. Жамиятда инсонларнинг биргаликда ишлаб чиқариш фаолиятига, меҳнат ва унинг роли, товар қийматининг шаклланиши, истеъмол қиймати, қиймат, айирбошлашга алоҳида аҳамият берди. Иқтисодий назария фан сифатида иқтисодий билимларнинг, қарашлариинг тартибга солинган тизими сифатида XVI-XVII асрларда пайдо бўлган. Бу давр товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг ривожланиши, мануфактуранинг пайдо бўлиши, ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ички ва ташқи бозорнинг кенгайиши, пул муомаласининг кучайиш даври бўлди. Ана шу даврнинг зарурати, инъикоси сифатида иқтисодий қарашлар тизими тарзида меркантилизм вужудга келди. Меркантилизм итальянча «mercante» сўзидан олинган бўлиб, савдогар маъносини билдиради. Меркантилизм тарафдорлари бойликнинг келиб чиқиш манбаи савдода, мамлакатнинг бойлиги тўпланган пул билан ўлчанади деган фикрни илгари сурадилар. Меркантилизмнм икки оқимга: дастлабки ва сўнгги меркантилизмга ажратилади. Бу оқимнинг машҳур намояндалари Вилъ Стаффорд, Томас Мен, Антуан Монкретьен, Жон Лоу, Гаспар Скаруффи ва бошқаларнинг номлари тарихда қолган. Шу пайтдан бошлаб иқтисодий назария фан сифатида шаклланди ва Антуан Монкретьеннинг хизмати туфайли «Сиёсий иқтисод» номини олди. Унинг 1615 йилда чоп этилган «Сиёсий иқтисод трактати» деб аталган илмий асари туфайли иқтисодий назария 300 йилдан ортиқ вақт давомида сиёсий иқтисод сифатида ривожланди: «Сиёсий иқтисод» (Политэкономия) атамасининг биринчи қисми юнонча «политея» сўзидан олинган бўлиб, «давлат қурилиши», «давлат миқёсида хўжалик юритиш қонунлари» деган маъноларни билдиради. Иқтисодиётнинг ривожланиши учун янги ғоя объектив заруратга айланди. Шу зарурат туфайли тарих саҳнасига физиократлар чиқишди. Физиократизм (табиат ҳукмронлиги) атамасини илмий муомалага Адам Смит киритган. Физиократлар таълимотининг асосчиси Франсуа Кенэ (1694—1774) ҳисобланади. Уларнинг фикрича, бойлик бу пул эмас, балки ердан олинган маҳсулотлардир. Савдо ва саноат эмас, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришигина жамиятнинг бойлик манбаи бўлади. Бу Худо томонидан белталанган «табиий» қонун. Физиократлар ғоясини реал ҳаётда амалга оширишдан кўра унинг классик иқтисодий мактабнинг вужудга келишига асос бўлиши кўпроқ эътиборга лойиқ. Классик (хақиқий) сиёсий иқтисод иқтисодий таълимот тарихида алоҳида ўрин тутади. Классик сиёсий иқтисоднинг вужудга келишида муҳим роль ўйнаган У.Петти (1623-1686) меркантилизмдан классик сиёсий иқтисодга ўтишда гўёки кўприк ролини ўтаган. Унинг «Солиқ ва йиғимлар тўғрисида трактат» (1662), «Донишмандларга сўз» (1665), «Сиёсий арифметика» (1676), «Пул ҳақида баъзи бир нарсалар» (1676) асарлари бунинг далилидир. У.Петтининг энг буюк хизмати бойликнинг манбаи ер ва меҳнат эканини эътироф этишидир. «Меҳнат бойликнинг отаси, ер унинг онаси» деган ибора У.Петтига тегишлидир. Иқтисодий тафаккур тарихига классик сиёсий иқтисоднинг асосчиси бўлиб кирган А.Смит буюк иқтисодчилар рўйхатининг бошида туради. Асосий асари «Одамлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» 1776 йили нашр этилган. Унинг таълимотидаги асосий ғоя либерализм бўлиб, иқтисодиётга давлат аралашувини энг кам даражага келтириш, талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин нархлар асосида бозор ўзини ўзи тартибга солиши, яъни «кўзга кўринмас қўл» тартибга солиши ғоясини илгари суради. У қиймат яратувчи меҳнатни унумли меҳнат деб кўкларга кўтарди. Меҳнат тақсимоти ролини ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш йўлларини кўрсатди. Даромадлар тўғрисида таълимот яратиб, солиққа тортиш принципларини таърифлаб берди. Классик сиёсий иқтисоднинг яна бир атоқли вакили Д.Рикардо А.Смит кояларининг давомчиси ҳисобланади. У ўзининг «Сиёсий иқтисод ибтидоси ва солиқ олиш» номли асарида қийматнинг ягона манбаи ишчининг меҳнати эканлиги, у турли синфлар даромадининг асоси, фойдаси эса ишчининг ҳақ тўланмаган меҳнати эканлигини кўрсатди. Иш ҳақи билан фойда ўртасида тескари пропорционал боғланиш қонуни амал қилишини асослаб, фойда нормасининг пасайиш тенденцияси мавжудлигини кўрсатди, дифферснциал рента механизмини очиб берди. У фойда нормасини капиталистик ривожланишнинг рағбатлантирувчи кучи деб ҳисоблади. Жаҳон иқтисодий таълимоти тарихида швейцариялик иқтисодчи ва тарихчи Жан Шарль Леонард Симон де Сисмонди ҳам муҳим ўрин тутади. Унинг бош асари «Сиёсий иқтисоднинг янгича бошланиши» (1819) бўлиб, унда капиталистик жамиятнинг иқтисодий механизми танқид қилинади. У ўзининг иқтисодий таълимотида асосий диққат-эътиборни тақсимотга қаратади. Унинг фикрича, тақсимотга қараб истеъмол ва ишлаб чиқариш таркиб топади. У инсонларнинг бахт-саодати учун сиёсий иқтисод социал механизмни такомиллаштириш тўғрисидаги фан бўлиши керак деб кўрсатади. Келажакда қандай жамият қуриш кераклиги ҳақида ҳар бир иқтисодчи ўз тушунчасига мувофиқ равишда фикрларини билдирган. А. Сен Симон, Шарль Фурье, Роберт Оуэнлар тарихда социал утопистлар номи билан қолишди. Улар капитализмни танқид қилиб, уни ўткинчи тизим ҳисоблаганлар. Социал утопистлар (утопия - хаёлий) хусусий мулкчиликни йўқ қилиш, ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнат ўртасида қарама-қаршиликларни тугатиш, ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмолни қайта ташкил этиш, адолатли тузум ўрнатиш талаби билан чиқишган. Маржинализм (marginal - французча «меъёрий» деган сўздан олинган) иқтисодий жараёнларни, қонунларни меъёрий-иқтисодий кўрсаткичлар орқали тушунтиришга ҳаракат қилади. Маржинализмда иқтисодиёт хўжалик муносабатларида қатнашаётган алоҳида субъект психологияси нуқтаи назаридан таҳлил этилади. Улар фикрича, товарнинг қиймати ишлаб чиқаришда эмас, балки айирбошлаш жараёнида юзага чиқади. Товарнинг баҳоси харидор сотиб олган нарх билан белгиланади. Шундай қилиб, товар баҳоси уни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат билан ҳам эмас, ишлаб чиқаришиипг умумий харажатлари билан ҳам эмас, балки харидорнинг товарни баҳолашдаги субъектив психологик хусусиятлари билан белгиланади. XIX асрнинг иккинчи ярмида классик мактаб билан маржинализм мактаби ўртасида кураш кучайди. +атор саволларга бирида жавоб топилса, иккинчисида топилмай қолди. Учинчи, ҳар иккисини бирлаштирувчи нуқтаи назар зарур бўлиб қолди. Бу вазифани иқтисодий назариядаги навбатдаги, иқтисодий таълимот тарихига неоклассик мактаб бўлиб кирган концепция бажарди. Бу йўналиш асосчиси Альфред Маршалл ҳисобланади. С. Миллнинг шогирди бўлган Маршалл аввал классик мактаб тарафдори бўлган, лекин маржинал таҳлилининг ижобий томонларига бефарқ қараб туролмади. 1890 йили унинг «Иқтисодиёт принциплари» (Рrinciples of economics) номли китоби нашрдан чикди. Унда Маршалл «экономикс» атамаси билан (политэкономия) сиёсий иқтисодни назарда тутган. Кембриж университетида 1902 йилдан бошлаб Ж.С.Миллнинг классик мактабида сиёсий иқтисод курсини «Экономикс» эгаллади. «Экономикс» атамасининг ишлатилиши бежиз эмас. XIX асрнинг иккинчи ярмида юз бериб, деярли йигирма йил давом этган депрессия иқтисодиётга давлатнинг аралашуви уни тартибга солишга қодир эмаслигини кўрсатди. Эркин рақобатли бозорни улуғловчи А. Маршалл бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг аралашувини чеклаш ғоясини илгари сурди. У янги атама - «экономикс»да ифодасини топди. Иқтисодиётни тангликдан олиб чиқиш учун янги ғоя зарур эди. Ана шундай ғоя билан иқтисодий назарияга Ж.М.Кейнс кириб келди. У ўз назарияси тарафдорлари билан кейнсчилик мактабига асос солди. У ривожланган бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиб туриш зарурлигини асослаб берди. Бундай тартиблаш, энг аввало ялпи талабга таъсир этиш орқали инфляцияга, иш билан бандликка таъсир кўрсатиш мумкинлигини кўрсатади. XX асрнинг 50—60 йилларидан бошлаб неоклассик йўналишда қатор янги мактаб ва оқимлар вужудга келди. Булар неолиберализм, монетаризм, институтционализм ва бошқалар. Иқтисодий назария вужудга келиб ҳозирги даражага етгунга қадар фаннинг предметига турлича таъриф берилган. Иқтисодий назариянинг биринчи мактаби дастлабки капитал жамҳарилиши, товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш ривожланиши даврида вужудга келган меркантилистлар илмий тадқиқот предметини бойлик, бойликнинг манбаи - савдо сифатида қарашган. Классик иқтисод вакиллари фаннинг предмети сифатида моддий ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш, истеъмолни назарда тутиб, тадқиқот доирасини кенгайтиришди. Ҳар бир мактаб фаннинг предметини турлича талқин этади. Машҳур иқтисодчи П.Самуэльсон ўзининг «Экономика» китобида иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисидаги фикрларни ўрганиб, улардан баъзилари қуйидагилар дейди: 1. Иқтисодиёт назарияси айирбошлаш ва пуллик битимлар билан боғлиқ иқтисодий фаолият турлари ҳақидаги фан. 2. Иқтисодиёт назарияси ҳар хил товарлар (буғдой, мол гўшти, пальто, концертлар, йўллар, яхталар) ишлаб чиқариш учун кишилар томонидан камёб ёки чекланган унумли ресурслар (ер, меҳнан, ишлаб чиқаришда ишлатишга мўлжалланган товарлар, масалан, машиналар ва техникавий билимлар)дан фойдаланиш ва уларни жамият аъзолари томонидан истеъмол қилиш мақсадида тақсимлаш тўғрисидаги фан. 3. Иқтисодиёт назарияси кишиларнинг кундалик ишбилармонлик фаолияти, яшаши учун маблағ топиши ва ундан фойдаланиши тўғрисидаги фан. 4. Иқтисодиёт назарияси инсониятнинг истеъмол ва ишлаб чиқариш борасида ўз вазифасини қандай уддалаётгани ҳақидаги фан. 5. Иқтисодиёт назарияси бойлик тўғрисидаги фан. Шу билан бирга бу рўйхатни бир неча марта чўзиш мумкин деб кўрсатади П. Самуэльсон1. Республикамизнинг йирик иқтисодчиларидан А.Ўлмасов, М.Шарифхўжаевлар иқтисодиёт назариясига қуйидагича таъриф беришади: «Иқтисодиёт назарияси жамиятда юз берадиган иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар, уларга хос бўлган алоқа боғланишларни, уларнинг қонун-қоидаларини ва кишилар фаолиятида намоён бўлишини ўрганувчи фандир»2. Ҳозирги замон иқтисодиёт назарияси иқтисодий ҳодиса, жараёнларни ресурсларнинг чекланганлиги инсон ва жамият эҳтиёжларининг чексизлигидан келиб чиққан ҳолда тадқиқ этади. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун унинг тадқиқот доираси, объекти, субъекти, мақсади ва вазифаларини алоҳида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Иқтисодиёт назариясининг тадқиқот доираси - бу хўжалик фаолияти юритиш муҳитидир. Бу муҳит микро-фирма, корхоналар, мезо-тармоқлар, макро-мамлакат, мега-жаҳон миқёси доирасида бўлиши мумкин. Бундан ташқари, шуни ёддан чиқармаслик керакки, кишилар иқтисодий алоқаларни, улар ўртасидаги боғланишларни, иқтисодий муносабатларни ўз хоҳишларича танлай олмайдилар, чунки бу объектив реалликдан келиб чиқади. Агар жамиятда монополиялар ҳукмронлиги мавжуд бўлса ёки тоталитар, марказдан бошқариладиган иқтисодиёт бўлса, ёки бозор иқтисодиёти бўлса иқтисодий муносабатлар ҳам шунга мувофиқ бўлади. Ҳар ким ўз хоҳишига кўра, улардан бошқача муносабатларни ўрната олмайди, чунки объектив реаллик, иқтисодий шароит шундай. Ана шу объектив реалликни ўрганиб, уларнинг оқибати ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Тадқиқот субъекти - бу инсон, кишилар гуруҳи ва давлатдир. Тадқиқот объекти эса иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар, яъни хўжалик юритиш фаолиятидир. Тадқиқот предмети - «иқтисодий одам»нинг, кишилар гуруҳи ва давлатнинг иқтисодий фаолияти бўлиб, бошқа аниқ иқтисодий фанлардан фарқли равишда алоҳида у ёки бу соҳа, тармоқ фаолияти эмас, балки барча иқтисодий фаолиятни бир бутун ҳолда тадқиқ этади. Тадқиқот мақсади иқтисодий воқеа, жараёнларни ўрганиш асосида уларнинг ўзаро қай даражада боғлиқлигини, бир-бирини тақозо қилишга, яъни бу жараёнларнинг қонуниятларини очиш, улар асосида хулоса чиқариш, назарий қоидалар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдир. Бу мақсадни амалга ошириш учун қатор вазифалар бажарилади. Иқтисодий назариянинг асосий вазифаси: -иқтисодий ҳодиса, жараёнларни ва уларга хос боғланишни ўрганиш (маълумки, иқтисодий ҳодисалар динамик тарзда иқтисодий жараёнлар деб аталади); -иқтисодий субъектларни асосий ресурсларнинг камёблиги ва эҳтиёжларнинг чексизлиги шароитида иқтисоднинг қуйидаги: Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling