I-бўлим. ИҚтисодий ривожланишнинг умумий муаммолари. 1- мавзу: ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби


II БЎЛИМ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ НАЗАРИЯСИ


Download 4.39 Mb.
bet4/12
Sana17.06.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1537315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

II БЎЛИМ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ НАЗАРИЯСИ


3-МАВЗУ: ТОВАР - ПУЛ МУНОСАБАТЛАРИ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ АСОСИДИР


РЕЖА:

1. Товар ишлаб чиқаришнинг юзага келиши ва ривожланиш сабаблари.


2. Товар ва унинг хусусиятлари.
3. Товарга сарфланган меҳнатнинг таркиби ва ўлчами, меҳнатнинг индивидуал ва ижтимоий сарфи.
4. Пулнинг асосий функциялари, кадр киммати.
5. Валюта тушунчаси.

Товар ишлаб чиқаришнинг юзага келиши ва ривожланиш сабабларини ўрганиш учун энг аввало натурал ишлаб чиқариш тўғрисида тушунчага эътиборни қаратиш лозим. Натурал хўжалик умуминсоний иқтисоднинг тарихи биринчи шакли бўлиб, бунда меҳнат махсуллари ишлаб чикарувчиларнинг уз шахсий эҳиёжини қондиришга каратилади. Натурал ишлаб чиқариш бозор иқтисодиётига қадар ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий шакли бўлиб келган. У асосан иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган кадимги шарк давлатларида хукмронлик қилган.


Натурал хўжалик барча иқтисодий жараёнларни тор доирада чеклайди. Иш кучи ва моддий ресурслар муайян хўжаликка жуда каттик бириктириб куйилади ва кучиб юришдан махрум бўлади. Натурал хўжалик иқтисодий ўсиш йўлларини тўсиб қўяди. Меҳнат унумдорлиги деярли усмайди.
Ишлаб чиқаришнинг кенгайиши икки омил ҳисобидан бўлади. Улардан биринчиси-оддий меҳнат сарфининг кўпайиши, яъни кул меҳнати кўп сарфига мувофиқ маҳсулот ортиб боради. Иккинчиси-табиий омил, яъни табиат инъом этган ресурсларни кўпроқ ишлатиш, уларнинг яхшисини куллаш орқали маҳсулот кўпайтирилади. Натурал хўжалик эскиликка мойил бўлиб, янгиликни ярата олмайди. Унинг асрлар давомида сакланиши ҳам шунда. Унга даккиюнусдан колган муносабатлар хос бўлиб, улар узоқ вақтгача сакланиб колади.
Натурал ишлаб чиқариш иқтисодий равнаки таъминлай олмаганидан унинг ўрнига товар ишлаб чиқариш келади ва маҳсулотнинг натурал шакли товар шакли билан урин алмашади. Товар хўжалиги бозорда сотиш учун маҳсулот ишлаб чиқаришни билдиради. Товар хўжалиги натурал хўжаликдан фарқ килиб, маҳсулот ишлаб чикарувчилар билан истеъмол килувчиларнинг бозор орқали товарларни олиш-сотиш орқали алока қилишни тақозо этади. Демак, товар ишлаб чиқариш маҳсулотни бозор учун, яъни пул воситасида олди-сотди қилиш учун яратилишини тушуниш керак.
Товар ишлаб чиқариш объектив тарзда икки асосга таянади, яъни уни икки зарурат юзага келтиради:
Меҳнат тақсимоти-бунда меҳнат турлари ихтисослашади, илгари неча хил маҳсулот ишлаб чикарувчилар кейинчалик маҳсулотнинг айрим турларини ишлаб чиқаришга мослашадилар. Шундай шароитда эҳиёжни қондириш учун уз маҳсулотини бошқа керакли маҳсулотга айирбошлаш зарур бўлади. Меҳнат тақсимоти меҳнат унумдорлигини оширади.
Ишлаб чикарувчиларнинг бир-биридан алоҳидалашиб, мустақил фаолият юритиши. Бунда маҳсулот ишлаб чикарувчилар мулкдор бўлиши зарур. Ишлаб чиқариш ривожланиши билан айрим маҳсулот эмас, балки бир неча маҳсулот айирбошлаш учун яратилади. Яъни бозор учун товар ишлаб чиқариш умумий ҳарактерга эга бўлади. Маҳсулотни товар шаклида ишлаб чиқариш бу ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муайян тузилиши бўлиб, бунда кишилар ўртасида иқтисодий муносабатлар бозор орқали, уларнинг меҳнати махсулларини олди-сотди қилиш орқали намоён бўлади. Товарни сотишдан мақсад-унинг ўрнига бошқа товарни сотиб олиб, эҳиёжни қондиришдир. Товар ишлаб чиқариш умуминсоний иқтисодий ходиса, у ҳамма ерда мавжуд. Меҳнат махсули товарга, ишлаб чикарувчи эса товар ишлаб чикарувчига айланиши ҳамма жамиятлар учун мукаррар ходисадир.
Модомики, товар меҳнат махсулининг бир шакли экан, унинг барча хоссалари товарга хосдир. Аммо товарнинг маҳсулотдан фарқи бор. Товар энг аввало уз истеъмоли учун эмас, бошқа маҳсулотларга бозорда пул воситасида айирбошлаш учун яратилган меҳнат махсулидир. Товар ишлаб чикарувчилар эса индивудиал (якка) ишлаб чикарувчилар ва илаб чикарувчилар жамоаси (корхона)дан иборатдир.
Ҳозирги шароитда товар ишлаб чикарувчиларга фирма, компания, бирлашма, завод фабрика, якка тартибда ишловчи, фермер хўжалиги, дала ховли, томорка хўжалиги эгалари, кооперативлар, жамоа ва давлат хўжалиги ҳамда ташкилотлари ва бошқалар киради. Уларнинг товар ишлаб чикариб, даромад топишидан иборат мақсадлари бор, улар бир-биридан алоҳидалашган ҳар бирининг уз манфаати мавжуд.
Маҳсулот товар бўлиши учун энг аввал кишиларнинг муайян талаб-эҳиёжини (овқатланиш, кийиниш, укиш, дам олиш ва бошқалар) қондира билиши зарур. Товарнинг бу хоссаси товарнинг истеъмол қиймати деб аталади. Ҳар бир товарнинг нафлилиги бор, лекин у ишлаб чикарувчининг шахсий эҳиёжларини қондирмайди, балки бошқа кишиларнинг эҳиёжларини қондиради, унинг нафлилиги узгалар учундир. Бинобарин, истеъмол қиймати ижтимоий ҳисобланади. Истеъмол қиймати айирбошлаш имконини бергани учунгина у ўзининг яратувчисини кизиктиради.
Товарларнинг алмаша билиш хусусияти уларнинг алмашув қиймати деб аталади. Товарнинг эҳиёжни қондиришдан иборат хусусиятлар бор, лекин бу деган суз ҳар қандай инсон эҳиёжини қондирадиган нарса товар бўлади деган маънони англатмайди. Мисол учун хаво. Сузсиз у ҳамма учун зарур, яъни инсонларнинг хаётий эҳиёжларини қондиради. Аммо табиат махсули булмиш хаво сотилмайди, хеч ким уни сотиб олмайди ҳам, хатто хеч нимага айирбошланмайди. Лекин хавонинг таркибига кирадиган кислород товар бўлиши мумкин, чунки кислородни олиш учун маълум миқдорда меҳнат сарф қилиш керак. Кислород товар бўлишига инсон меҳнати сабаб бўлади.
Товар қиймати ва уни белгиловчи омиллар. Биз шу ҳолатни таъкидлашимиз керакки, товарлар бир-бирига маълум миқдорда айирбошланади. Миқдорий нисбат асосида товарларга сарфланган меҳнат етади. Масалан, буғдой эгаси уни сотиб, газлама олади. Бир кг бутдой пулига 0,5 метр газлама келади. Бунда 1 кг буғдойқ0,5 метр газлама нисбати ҳосил бўлади. Инглиз иқтисодчиси Д.Маквод фикрича, талаб ва таклиф оралигидаги ягона нарх дастаги мавжуд, у қиймат деб аталади. Унинг таъкидлаича, агарда бозорда айирбошланадиган буғдойга таклиф талабдан кўп бўлса, унда буғдойнинг алмашув қиймати камаяди, 1 кг буғдойни айирбошлаш учун 0.5 метрдан камроқ газлама керак. Агар буғдойга талаб кўп бўлса, аксинча буғдойнинг алмашув қиймати ошади, унда 1 кг буғдойга 0,5 метр газлама эмас, балки 0, 75 метр ва ундан ортиқ газлама берадилар. Австрия иқтисодчиси Е.Бем-Баврекнинг фикрича буюмнинг нархи, бу буюмнинг фойдалилиги билан белгиланиши керак. Айирбошланадиган товарлар турли туман бўлганидан уларнинг ўлчами ҳам бу хил эмас: уларнинг моддий ўлчами метр, кубометр, килограмм, дона, гектар, квадрат, метр ва х.к; яъни моддий ўлчам билан товарларни тенглаштириб бўлмайди. Товарларни тенглаштириш учун асос-уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнатдир. Товарда гавдаланган меҳнат унинг қийматини вужудга келтиради. қиймат меҳнат махсули бўлиб, товарнинг ички хусусиятини ифода этади. Товар ўзида истеъмол қиймати ва қийматини биргаликда мужассам этади. Лекин улар ўзини алмашув қиймати орқали ифодалайдилар. Товар қандай даврда, қандай ишлаб чиқариш куроллари билан ишлаб чиқарилган, кишилар ва истеъмол учун зарурлигига қараб ҳам белгиланиши мумкин. Товарнинг истеъмол китйматини яратган меҳнат конкрет меҳнат деб аталади. Масалан, тукувчи меҳнати-газлама, деҳқонники-пахта, олимники-илмий кашфиёт беради. Демак, конкрет меҳнат истеъмол қийматини яратади.
Абстракт меҳнат деганда инсоннинг нимани ишлаб чиқаришдан катъий назар аклий ва жисмоний қувватини сарф килиниши тушунилади. Маҳсулот товарга айланган шароитда, у олди-сотди этилгандагина аклий ва жисмоний қувват сарфи абстракт (мавхум) меҳнатга айланади. Ҳар бир товар ишлаб чикарувчи меҳнати бевосита хусусий, аммо шу билан биргаликда ижтимоий меҳнатнинг таркибий қисмидир. Демак, товар қиймати меҳнат билан белгиланади, деб айтдик. Албатта, меҳнатнинг табиий ўлчами шу вақти бўлиши керак. Назарий жиҳатдан вақтни асос килиб олиш мумкин. Шу билан бирга индивидуал ва ижтимоий зарурий иш вақтини фарқ қилиш керак. Индивидуал иш вақти деганда бирор бир турдаги товарни ишлаб чиқариш учун айрим ишлаб чикарувчининг сарф қилган вақти тушунилади. Индивидуал иш вақтида ишчи ва ходимларнинг малакасига, билимига, иш вақтидан тўғри фойдаланишига, меҳнат кай даражада унум беришига боғлиқ бўлади. Турли ишлаб чиқариш тармоқларида ишлаб чиқариш харажатлари бир хил бўлмайди. Бундан куриниб турибдики индивидуал эмас, балки ижтимоий зарурий иш вақти товар қийматини белгилайди. Ижтимоий зарурий иш вақти жамият эҳиёжини қондириш учун керак бўлган вақтидир. қиймат меҳнат сарфининг кўпайиши ва камайишига боғлиқ. Бу эса уз навбатида меҳнат унумдорлигига нисбатан тескари мутанасибдир. Унумдорлик ошса қиймат камаяди ва аксинча.
Унумдорлик ошса вақт бирлигида яратилган товарлар кўпаяди, бинобарин, ҳар бир товар камроқ вақт сарфланган ҳолда ишлаб чикарилади. Ундан ташқари товар айирбошлаш жараёнида меҳнатнинг кийинлик даражасига, тармоқларнинг хусусиятларга, технологик жараёнларга меҳнатнинг оддий ва мураккаблиги каби омилларга боғлиқ. Ўзбекистонда товар ишлаб чиқаришни кўпайтириш аҳолининг эҳиёжларини қондириш, уз имконият ва ресурсларимиздан фойдаланиш орқали аҳоли турмуш даражасини кутариш ҳозирги кундаги долзарб вазифадир.
Пулни товар айирбошлашнинг ўзи яратади. Пул узоқ тарихий ривожланиш махсулидир. Товар хўжалигининг ривожланиши товар қийматининг ифодаси бўлиши пулни келтириб чикаради. Пулнинг вужудга келиш жараёнида ўзининг турли шаклларини босиб утган.
1. +ийматнинг оддий ёки тасодифий шакли.
2. Тўла ёки кенгайган шакли.
3. +ийматнинг эквивалент шакли.
Иқтисодий зарурат эквивалентнинг пайдо бўлишига олиб келади. У кишилар ўртасидаги келишув натижаси эмас. Хаётнинг ўзи тақозо этган муносабатлар туфайли оддий товар кўринишидаги умумий эквивалент ўрнига пул шаклидаги эквивалент майдонга келади.
Масалан: 1 коп буғдой, 10 та куй, 10 кг чой, 40 кг канд, 0,5 тонна темир, 2 . унция олтинга тенг бўлади.
Банда олтин оддий товар эмас, балки пул кўринишини олади.
Пул шаклидаги қиймат қуйидагилар билан фарқ қилади:
Биринчидан, умуман эквивалентлик вазифасини бажарувчи пул тор ички бозордан чикиб, давлатлараро, хатто халқаро микёсга таркалади, кенгрок худудни уз ичига олади.
Бозор учун ишлаб чиқариш бор жойда пул ута муҳим иқтисодий восита бўлади. У ишлаб чиқаришнинг такрорланишига ва иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Пул шаклидаги маблағлар бозор орқали ресурсга айланади. Ресурслар иштирокида товарлар яратилади. Товарлар сотилиб яна пулга айланади. Шундай ҳаракатнинг кайтирилиб туриши иқтисодий жараён юз берганлигини билдиради.
Пулнинг функциялари қуйидагилар:
+иймат ўлчови-пул умумий эквивалент булмиш товар экан, ўзида меҳнатни мужассамлаштиради, шу сабабли товарлар қийматини улчай олади. Ҳар бир мамлакатнинг уз ўлчами бор-бу унинг миллий пулидир. Ўлчов бирлиги нарх масштаби дейилади. Бирлик килиб А+Шда доллар, Англияда фунт, стерлинг, Туркияда лира, Германияда марка, Ўзбекистонда сум, Саудия Арабистонида риёл қабул қилинган. Миллий пул инфляцияга учраб тез кадрсизланганда товар нархини бошқа кадрли барқарор обрулк долларда улчайдилар. Муомала воситаси пул олди-сотдида ёрдамида товарни харид этиш, унга товар айирбошлаш (П-Т) ёки товарни сотиш, товарни пулга айирбошлаш (Т-П) юз беради.
5. Жамғарма воситаси. Бу пулнинг жамланган бойлик шаклига кириб уз эгаси учун керак бўлганда харид воситаси бўлиб, хизмат қилади. Пул бойликнинг махсус шакли, унинг бир кўриниши, чунки, унда бошқа шакл кўринишидаги бойликлар ҳам бор. Масалан, уй-жой, ер, сув, ўрмонлар, конлар, озиқ-овқат, кийим-кечак, машина-ускуна, акция, облигация ва х.к. Шиддатли инфляция шароитида пулни жамгариш бемаънилик бўлади. Пулни олибог бирдан сарфлаш кулай бўлади. Инфляцияга учраган пулнинг харид кобилияти пасайиб боради ва унга ишонч йуколади, ҳамма ундан кутилишга интилади, унга бошқа кадрли валютани сотиб ола бошлайдилар. Валюта бозорида чайковчилик кучаяди, кадрли валюта бу инфляцияга дучор бўлмаган ёки кам даражада унинг таъсирида берилган валютадир. Масалан, Германия маркаси йилига атиги 2 фоизга кадрсизланади. Жамгарила бориб харид кобилиятини сакловчи барча пул воситалари пул агрегати деб аталади. Пуллар турлича бўлади: танга пул, қоғоз пул, чек шаклидаги пул, электрон пул.
Пулнинг қиймати, аниқроги унинг кадр-қиймати деганда пул бирлигининг харид этиш курби-кобилияти, яъни унга қанча товар ва хизматлар харид этиш мумкинлиги тушунилади. Пул таклифи унинг муаммолага чиққан миқдори билан улчанади, бу миқдор эса унинг оборот тезлигига қараб ҳар хил бўлади. Пулга талаб хўжалик обороти учун керак пулга эҳиёждир. Агар пул қанчалик тез айланиб турса, (оборот килса) пулга талаб шунчалик қисқаради.
Хўжалик оборотида пулнинг доимо ҳаракатда бўлиши, пул уз функцияларини узлуксиз бажариб туриши пул муомаласи дейилади. Ўзбекистонда ҳозирги кунда чет эл валюталарининг курслари мунтазам равишда белгиланиб: оммавий ахборот воситалари орқали эълон килиб борилади. Ишлаб чиқариш хажми, пул миқдори ва пул обороти ўртасидаги мувозанат бузилса, инфлияция юз беради.
Иқтисодий барқарор мамлакатлар пулининг валюта курси ҳам барқарор бўлади, тез ўзгармайди. Валюта курсининг пасайиши, товарлар экспортини кутарилиши эса импортни кулай қилади. Давлат томонидан расмий равишда валюта курсини пасайтирилиши девольвация дейилади. Валюта курси икки турга булиниши мумкин
1. +атъий ўзгармайдиган курс-валюталар нархи барқарор туради.
2. Сузиб юрувчи курс-валюталар курси ўзгариб туради, аммо маълум чегарада юз беради, яъни курс чексиз оишб ёки камайиб кетмайди.
Халқаро микёсда уз кадрига ва обру-эътиборига қараб валюталар икки гуруҳга бўлинади.
1. Конвертирланган валюта-бошқа валюталарга эркин алмаша оладиган пул.
2. Ковентирланмаган валюта-бошқа валюталарга алмаштириш учун қабул килинмайдиган пул.

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling