Бола – одоБи Билан азиз
238
лашга ёрдам беради. Тинимсиз дарс қилиш
зеҳнни чарчатади, сабрни кетказади ва илм-
ни қабул қилиш имкониятини камайтиради.
Лекин, дарс орасидаги танаффусни теле-
визор кўриш, компью тер ўйнаш,
телефон-
да гаплашиш билан эмас, балки тоза ҳавода
юриш ва жисмоний машқлар қилиш
билан
ўтказиш керак.
7. Қизиқувчан бўлиш.
Мавзуларни яхшилаб ўзлаштириш учун
қизиқиш керак. Ҳар бир маълумотни алоҳи-
да эътибор ва қизиқиш билан ўқисак, зеҳн-
да яхши сақланиб қолади. Шунингдек, бажа-
ра олмаган саволимизни китоблардан хоҳиш
билан қидирсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Имоми Аъзамдан: “Қандай қилиб чуқур
билим эгаси бўлгансиз?” деб сўрашганида,
“Билмаганимни ўрганиш учун диққат билан
тингладим, билганларимни қайтаришганда
эса худди билмагандек мароқ билан такрор-
ладим”, деб жавоб берган экан. Болалар шу-
ни унутмангки, кўп ишлагандан кўра унумли
ишлашга ҳаракат қилиш керак. Китоб бизга
юк эмас, йўл кўрсатувчидир.
8. Саволларни тўғри тушуниш.
Имтиҳонга тайёрланаётганда кўп
савол-
ларга жавоб топиш керак. Сизга берилаётган
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
239
саволларни тўғри
тушуниш жавоб бериш-
ни енгиллаштиради. Саволни яхши тушуниб
олмаган одам унинг жавобига ҳам қийналади
ёки нотўғри жавоб беради.
Унутмаслик керакки, саволни тўғри тушу-
ниш ва ишлаётган машқ моҳиятини
билиш
масаланинг ярмини ечиш билан баробар.
Do'stlaringiz bilan baham: