Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
254
Тарихда номлари қолган улуғ инсонлар энг 
жасур ва мард кишилар бўлишган. Қўрқоқ 
одамнинг асло шарафи, ор-номуси ва қадр-
қиймати бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, 
қуён юракнинг тарихда яхши номи қолмай-
ди. Шижоат инсон шарафини ва қадрини кў-
таради. Қўрқоқлик эса пасткаш одамларни 
янада тубанлаштиради.
Инсон руҳий тарафдан қанча камолотга 
етса, шунча жасур бўлади. Инсоннинг ши-
жоати ва жасорати унинг камолот даража-
сига боғлиқ.
Азиз болалар, тилимиздаги “матонат” сў-
зи ҳам “мардлик”, “жасурлик”, “шижоат” 
маъноларида қўлланилади. Матонат бу ҳар 
бир инсоннинг ўз фикрида ва сўзида саботли 
бўлиши, бир ишга қўл урганда уни охири-
гача етказиш учун маҳкам туриши ва барча 
ишда сабр қилишдир. Матонатсиз одам бир 
ишни бошлаб, бироқ салгина қийинчиликдан 
сўнг уни ташлаб қўяди. Бирон киши уни оз-
роқ койиса ёки камчилигини танқид қилса, 
дарҳол иродаси букилади ва ишончини йў-
қотади, шубҳа остида қолиб, қилаётган яхши 
ишини ҳам чала қолдиради.
Бир йигит денгиз қирғоғида кетаётиб бир 
тўда одамларнинг денгизга қараб ишора 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
255
қилиб: “Одам чўкяпти, ёрдам беринглар! 
Ёрдам беринглар!” деб бақираётганларини 
кўрди. Кейин улар ишора қилган тарафга 
қаради. У ерда бир киши гоҳ сувнинг юзига 
қалқиб чиқиб, гоҳ сув остига чўкиб кетар-
ди. Ниҳоят унинг мадори қолмади. Турган-
лар йиғлаб, бир-бирларига қарадилар. Гўё 
улар бу кишини қутқариш учун ўз ҳаё-
тини хатарга соладиган бир улуғ шижоат-
ли одам ҳақида бир-биридан сўраётгандек 
эдилар.
Тўсатдан бу йигит денгизга ўқдек отилиб, 
сузиб кетди. Ниҳоят, чўкаётган одамнинг ол-
дига етиб, унинг орқа томонидан сувга шўн-
ғиди. Бир лаҳза ўтмасданоқ, иккови сув юзи-
га қалқиб чиқди. Одамлар бу шижоатли йи-
гитнинг ҳимматидан ҳайратланиб, чўкаётган 
одамнинг қутулганидан хурсанд бўлдилар. 
Йигит қирғоққа етиб келгач, унга раҳмат ай-
тиш учун олдига келдилар. Чўкаётган одам-
ни қутқариб қолган бу йигит шижоатли ҳи-
собланади. Чунки шижоат дегани ўз бурчини 
бажариш йўлида довюраклик билан хатарга 
қарши туришдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling