Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
252
– Болалар кийимимдаги ямоқларни кўриб, 
устимдан кулишяпти, – деб бўлган воқеани 
сўзлаб берди. Шунда Умар ибн Хаттоб ўғлига:
Хазиначига бориб, хазинадан бир ки-
йимлик мато берар экансиз, отам маошлари-
дан олиб ўрнига қўяр экан, дегин, – деб та-
йинлади.
Ўғил хазиначининг олдига бориб, мўминлар 
амирининг сўзларини айтди. Хазиначи унга:
– Агар отанг маош олгунларича яшаб ту-
ришларига кафолат берсалар, айтган матони 
бераман, – деди.
Ўғил хазиначининг ҳеч нарса бермаслиги-
ни тушунди. Ота-си ҳузурига бориб, хазина-
чи нима деб жавоб берганини айтди. Шунда 
Умари Одил:
– Агар хазиначи сен айтган матони бериб 
юборганида эди, мен уни ўша заҳоти ишдан 
бўшатган бўлар эдим, – деди, сўнгра ўғлига 
таскин берди.
Чироқнинг ёғи кимники?
 
(Ибратли ҳикоя)
азрати Умарнинг халифалик даврла-
рида уйларига маккалик бир дўсти 
меҳмон бўлиб келди. Қоронғи кеча эди. Ҳаз-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
253
рати Умар уйида давлат ишлари билан маш-
ғул эди. Дўстидан узр сўраб, бироз кутиб ту-
ришини айтди. Давлат ишини битирганидан 
кейин, ёниб турган чироқни ўчирди ва бош-
қа чироқни ёқди. Дўсти бундан ҳайратланиб, 
сабабини суриштирди. Ҳазрати Умар шун-
дай жавоб берди:
– Ўчирилган чироқнинг ёғи хазинаники-
дир, яъни давлатники. У давлат ишлари кў-
рилаётган пайтда ёнса, менга ҳалол бўлади. 
Сен эса менинг ошнамсан, суҳбатимиз ҳам 
ўзимизга тегишли бўлади. Шу сабабли ўз 
пулимга олинган иккинчи чироқни ёқиб қўй-
дим. Давлатнинг моли хусусий ишларга қўл-
ланилса, ёруғлик ўрнига қоронғилик ва уят 
бўлади.
Шижоат ва жасорат
й азиз фарзанд! Билгинки, кимда ши-
жоат кўп бўлса, унда хилма-хил фа-
зилатлар бўлади. Шижоатли кишини ҳамма 
яхши кўради. Шижоатли киши жангда ҳам 
душман дилига ваҳима солиб, бошқаларни 
олға юришга илҳомлантиради.
Жасорат инсоннинг энг улуғ фазилати-
дир. Қўрқоқлик эса энг ёмон хусусиятдир. 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling