Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёлғончи бола
Бола – одоБи Билан азиз
268 Ростгўйлик фазилати й фарзандим, агар дўстингдан янги ол- ган кийимининг нархини сўрасанг, у сенга сотиб олган нархини тўғри айтса, у тўғри сўздир. Агар нархига озгина бўлса ҳам қўшиб айтса, демак, у ёлғончидир. Агар сен- га бир дўстинг ваъда қилиб ваъдасида қатъ- ий турса, у ваъдасига содиқдир. Агар ваъда- сида қатъий турмаса, у ёлғончидир. Агар устоз бир ўқувчига уйда масала ечиб келишни топширса, у дангасалик қилиб бош- қа ўқувчининг дафтаридан масала жавоби- ни кўчириб олса ва устозига масалани ўзим ечдим, деса, у ёлғончидир. Агар мактаб ди- ректори бир ўқувчини гувоҳлик бериш учун чақирса ва у энг қадрдон дўстининг зарари- га бўлса ҳам ҳақиқатни очиқ айтса, у тўғри сўздир. Агар гувоҳлик беришда бирон нарса- ни қўшса ёки камайтирса, у ёлғончидир. Мана шу мисоллардан кўраяпсанки, тўғ- рилик сўз ёки амалнинг ҳақиқатга тўғри ке- лишидир. Сен мактабга бормаслик учун ёл- ғондан ўзингни бетоб қилиб кўрсатишинг ёки билмайдиган нарсанг ҳақида хабар беришинг ёки ёлғон гапираётганини била туриб биров- www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 269 ни ёлғон гапиришига индамай қараб тури- шинг буларнинг барчаси ёлғончиликдир. Тўғри сўзлаш фойдаларидан бири шу- ки, рост сўзлаган инсон кўпчилик муҳабба- тини ва ишончини қозонади. Шунинг учун ростгўй ўқувчини ота-онаси ҳам, устозлари ҳам бирдай яхши кўрадилар. Одамлар ҳар доим ростгўй тижоратчи билан олди-сотди қилишни хоҳлайди. Олдига одамлар борган- лари учун тўғрисўз ҳунарманд халққа тани- лади. Агар ростгўйлик бўлмаганда халқнинг аҳволи бузилиб, тарих, жўғрофия ва шун- га ўхшаш китобларда етиб келган хабарлар- га одамларнинг ишончи йўқолган бўлар эди. Ростгўйлик инсонни омонат, очиқлик ва ваъ- дага вафо қилиш каби кўп фазилатлар би- лан сифатланишга чақиради. Ёлғончи бола (Ибратли ҳикоя) скандария шаҳрида болалар чўмилиш учун денгизга тушдилар ва ўзлари би- лан олиб келган коптокни сувда ўйнай бош- ладилар. Улар коптокни сувга отишар ва ор- қасидан сузиб мусобақа ўйнардилар. Тўсат- дан улардан бири сув ютиб “қутқаринг, чў- www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling