Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
275
май етиб келдилар. Аммо Абдуллоҳ
ибн Абу
Ҳамса берган сўзини унутган эди. Икки кун
ўтиб, берган ваъдаси эсига тушади ва етиб
борганида амин (ишончли-омонатдор) сифа-
ти билан танилган Пайғамбаримиз алайҳис-
салом у ерда кутиб турганларини кўриб ҳай-
ратланади. Шундан кейингина берган ваъда-
сида туриш нақадар муҳим
эканини тушу-
ниб етди.
Сабрли бўлишни ўрганинг!
урматли болалар! Шуни яхши билиб
олингки, сабрли ва вазмин бўлиш тур-
ли хатолардан сақлайди. Зеро, гуноҳ ва хато-
лар кўп ҳолларда шошилиш оқибатида содир
этилади. Сабрли одам ҳар бир сўзини обдон
ўйлаб, кейин гапиради. Бу билан у одамлар
кўнглига оғир ботадиган гап-сўзлардан ти-
йилади ва бошқа зарарлардан омон қолади.
Вазмин бўлишни унутган одам ўз омадини
қўлдан бой беради.
Чунки омад айнан шо-
шилмаслик ва ақл-идрокни тўғри ишлатиш
натижасида бир қарорга келишдадир. Шо-
шилиш оқибатида чиқарилган ҳар қандай
ҳукм кўп ҳолларда нотўғри бўлади. Шошиб
амалга оширилган иш афсус-надоматга олиб
www.ziyouz.com kutubxonasi