Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
280
дан ўзини ҳам кўтара олмайдиган даражада 
семириб кетибди.
Инсон тўхташи керак бўлган нуқтани би-
лиши керак. Бу нуқтани қаноат белгилаб бе-
ради. Очкўзлик эса чегарадан чиқишга ва 
кўнгилсизликлар томон йўл олишга сабаб 
бўлади.
Демак, ҳаётда ҳамма нарса ўз меъёрида 
бўлиши яхши экан. Қаноатни ўзига шиор қи-
либ олган инсон ҳам мана шу мезон асосида 
ҳаёт кечирган бўлади.
Болалар луғати
Қаноат
– шукр қилиш, борига 
рози бўлиш, ози билан ҳам ки-
фояланиш, мамнунлик, қониқиш 
ҳисси.
Тақдир
– Аллоҳ тарафидан 
олдиндан белгилаб қўйилган қис-
мат (тақдир Аллоҳнинг бандалар нима амал-
лар қилишини билишидир, асло бировни иш-
га мажбурлаш эмас).
Кўз тикиш
– бировларнинг нарсасига ёмон 
назар билан қараш. (Бу сўз «кутиш» маъно-
сида ҳам келади)
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
281
Фойдали насиҳатлар
1. Киши учун энг фойдали ва 
дилни ёритувчи нарса қаноат-
дир. Энг зарарли ва нафратли 
нарса ҳирс ва ғазабдир.
2. Қаноат барча мамлакат-
лар унга тобе бўлган мамлакатдир. Қаноат 
шундай бир мамлакатки, ҳеч ким унга за-
рар етказа олмайди. Ким унга эгалик қилса, 
ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмайди, бахтли 
ҳаёт кечиради. Бошқаларда кўрганни жуда 
қаттиқ истамаслик ҳам қаноатдир.
4. Кўзи суқ учун бутун дунё ҳам кифоя 
қилмайди, борига қаноат қилувчи киши 
бахтли ҳаёт кечиради.
5. Кўзи тўқ одам ҳар нарсага суқланавер-
майди, бир одам бир нарсали бўлса, унга ҳа-
вас қилавермайди.
6. Тана ва нафсга эрк берма, бўйин эгма, 
унинг истаклари эрмак ва ўйин, у алам ва 
қайғу келтиради.
7. Таомга ортиқ даражада ҳирс қўйиш 
худбину пасткаш кишиларнинг ахлоқлари-
дандир.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling