Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
286
8. Виждон.
9. Ватанни севиш.
10. Адолатли бўлиш.
11. Олий ҳиммат.
12. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.
13. Сир сақлай билиш.
14. Иффатли бўлиш, одамлар қўлидаги 
нарсалардан таъма қилмаслик.
15. Мулойимлик.
16. Хайрихоҳлик (одамларга яхшиликни 
исташ).
17. Авф, кечиримли бўлиш.
18. Ғайрат, шижоат.
19. Виқор, салобатли бўлиш...
Камтаринлик – зийнат
нсон ўзини бошқалардан ортиқ деб 
билмаслиги, ўзини ақлли, ўзгаларни 
ақлсиз деб тасаввур қилмаслиги, ҳар қандай 
яхши ишни ўзига лойиқ ва ўзгаларга ноло-
йиқ деб ҳисобламаслиги зарур. Ким юқори-
даги иллатларга қўл урса, демак у ўзини ўй-
лайдиган худбин боладир. Худбин одам фа-
қат ўзини ўйлайди, ўзгалар билан иши йўқ. 
Уларга ўз хатолари кўринмайди. Агар кўрса-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
287
лар ҳам уни камчилик деб ҳисобламайди ёки 
тан олишни истамайди. Бошқаларнинг фа-
зилатларини кўрсалар ёки эшитсалар, бун-
дан ғазабланадилар. Агар бошқаларда бирон 
камчилик кўриб қолсалар, дарров шов-шув 
кўтариб, буни ҳаммага ошкор қиладилар.
Эй фарзанд, сен бундай камчиликлар-
дан узоқ юр. Доим камтарин бўл, фақат ўз 
айбингни кўр, ўзгаларни текшириб, орти-
дан айб қидириб юрма. Агар бировнинг ай-
бини кўриб қолсанг, бир ўзига айтиб, уни 
тўғрилашга ҳаракат қил. Зинҳор манмалик 
кўчасига кирма, қилган ишинг ва айтган 
гапинг зўр бўлганда ҳам кеккайма. Ман-
манлик инсонни хорликка етаклайди. Кам-
тарлик сени улуғ мартабаларга эриштира-
ди. Зеро, камтарга камол, манманга завол, 
дейди халқимиз. 
Фойдали насиҳатлар
1. Кимда-ким манманлик қи-
либ ўзини юқори тутса, уни на 
халқ ва на Тангри севади.
2. Кибр ва ғурурдан узоқ бўл. 
Кибр кишини эл орасида хор, бе-
қадр ва беэътибор қилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling