Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
284
Кечиримли бўлиш фазилати
зиз фарзандим, ҳеч бир одам хато-
дан холи эмас. Ҳамма хато қилади, 
янглишади. Ёки биронта ҳам хато ва нуқ-
сони йўқ мукаммал бир инсонни кўрганми-
сан? Йўқ, бундай одам асло бўлмас. Шундай 
экан, одамлар бир-бирининг хато ва камчи-
ликларини кечириш, уларни тузатишга ҳа-
ракат қилишлари ва бир-бирларини қўллаб-
қувватлаб, ҳаётда ҳамжиҳат бўлиб яшашла-
ри керак. Ҳатто душман деб қаралган одам-
га ҳам инсоф билан муомала қилинади. Агар 
душманим деб унга зулм ва адолатсизлик 
қилинса, бунинг оқибати ёмон бўлади. Ке-
чиримлилик душманни дўстга, бағритошлик 
эса дўстни душманга айлантириши мумкин. 
Демак, бағрикенг ва кечиримли бўлиш ҳаёт-
даги шиоринг бўлсин!
Болалар луғати
Кечиримли бўлиш
– биров-
нинг хатосини кечириш, бағри-
кенг ва меҳрибонлик.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
285
Янглишмоқ
– адашиш, хато қилиш.
Ҳамжиҳат
– аҳил, иноқ.
бағритошлик
– бераҳмлик, шафқатсиз-
лик.
бағрикенглик
– бирон нарсага очиқ кўн-
гил билан ёндашиш, қалбни кенг қилиш.
Фойдали насиҳатлар
1. Сен кечириш хислатини 
ўзингга шиор қил, атрофинг-
дагилардан арзимас гуноҳлари 
учун юз ўгираверма!
2. Кечира олиш мардлик ва ке-
чира олмаслик номардликдир.
3. Гуноҳкор кишининг гуноҳини кечир, 
адоват илдизини кес ва қўпориб ташла.
* * *
Инсоний фазилатлар қуйидагилардир:
1. Исломият.
2. Диёнат.
3. Ота-онани ҳурмат қилиш.
4. Илм-маърифат.
5. Идрок, фаҳм-фаросат.
6. Сабр-қаноат.
7. Тартиб-интизом.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling