Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
276
боради. Доно халқимиз бежизга “аввал ўй-
ла, кейин сўйла” демаган. Бунда ҳам ҳар бир 
гапни шошилмасдан ва ўйлаб гапиришга ча-
қирилмоқда. Ҳар қанақа ҳолатда ҳам сабр-
ли ва вазмин бўлиш ва жиддий муносабат 
билдириш фақат ютуқ ва ғалаба келтира-
ди. Айниқса, шошқалоқ болалар дарслари-
ни чала-чулпа бажариб, кўп хатоларга йўл 
қўядилар. Уй вазифасини сабр-тоқат ила ба-
жарган боланинг ишидан унинг ўқитувчила-
ри ҳам хурсанд бўлишади.
Сабр барча меҳнат ва оғирликни енгиш ва 
чидамли бўлишдан иборат. Ночор аҳволда 
бўлса ҳам ўзини бадавлат кишидек тутиш
дуч келган одамга ҳол-аҳволидан шикоят 
қилавермаслик, қийин ҳолатларда ҳам ўзи-
ни очиқ юзли қилиб кўрсатиш айнан сабр-
дир. Қаҳр-ғазаби келганда ўзини боса олади-
ган ва ўз наф-сини тўғри йўлга бошлайдиган 
киши энг кучлидир.
Эй фарзанд, сен мактабда ва бошқа жойда 
ҳам бировнинг саволига жавоб беришга шо-
шилма, зеро сен биладиган нарсанг ҳақида 
савол берилса-ю, аммо шошқалоқлик қилиб, 
тезроқ жавоб беришни ўйласанг, хато қилиб 
қўйишинг мумкин. Шу сабаб саволларга шо-
шилмасдан, ўйлаб, фикрлаб, хаё-лингни бир 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
277
жойга жамлаб жавоб бер. Шунда марра се-
ники бўлади. Демак, шуни ёдда тутинг: сабр-
ли ва вазмин бўлиш ақлнинг бошидир. Зеро, 
шошилиш ақлнинг нуқсонсиз ишлашига тўс-
қинлик қилади.
Болалар луғати
Сабрли
– чидамли, бардошли, 
иродали, қатъиятли, 
Вазмин
– оғир, босиқ, сало-
батли.
Фойдали насиҳатлар
1. Айтилишича, одамларнинг 
бахтлироғи қуйидагилардир:
– қалби илмга ташна кишилар;
– жисми сабр қилувчи киши-
лар;
– қўлида бор нарсага қаноат 
қилувчи кишилар.
2. Сабрнинг аввали аччиқ, охири эса ширин.
3. Ёмон кунда сабр қилган одам яхши кун-
га тез етади.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling