Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
272
у ёлғончи саналади. Дўстини тилида мақтаб, 
қалбдан уни ёмон кўриш иккиюзламачилик-
дир. Шу сабаб бундай иллатдан сақланиш 
учун тил ва қалбни бир қилиш, маккорлик, 
айёрлик ва ёлғончиликдан сақланиш керак.
Ваъдаси устидан чиқиш
й фарзанд, шуни билки, берилган ваъ-
да қарз кабидир. Олинган қарзни узиш, 
уни вақтида қайтариш шарт бўлганидек, 
ваъдасига вафо қилиш ҳақиқий инсонга хос 
фазилатдир. Ваъдаси устидан чиқадиган бо-
лаларни “яхши бола”, “ақлли бола” дея таъ-
рифланади. Ваъда бериб, унутиб юборадиган 
болаларни ҳамма “субутсиз”, “ваъдабоз” деб 
ёмонлайди. Шунинг учун ваъдага эътиборли 
бўлиб, тўғри сўз бўлишга ҳаракат қилиш ке-
рак.
Яхши болалар ваъда бермасалар ҳам би-
рон нарсани бажаришга ҳаракат қиладилар. 
Минг марта ваъда бериб, унга эътибор бер-
май юрадиган болаларга одамлар ҳар қа-
чон ишонмай қўяди. Одамлар назаридан қо-
лиш жуда ёмон нарса. Ким одамлар ишон-
чини йўқотса, ҳаётда кўп қийинчиликларга 
учрайди. Зеро, сен ҳали улғайиб, катта-кат-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
273
та ишларни амалга оширишинг керак. Бунда 
тўғрисўзлик, ваъданинг устидан чиқиш каби 
фазилатлар сенга жуда керак. Шундай экан, 
ваъда берсанг, уни албатта бажар! Қила ол-
майдиган ишни “бажара оламан!” деб кат-
та гапирма! Фақат кучинг етадиган ишга ки-
риш, ваъда беришдан олдин уни ўз вақтида 
бажаришга ҳам эътиборли бўл!
Болалар луғати
Ваъда
– сўз бериш, бирон иш-
ни бажариш мажбуриятини ўзи-
га олиш.
Ваъдаси устидан чиқиш
– 
ваъдасига вафо қилиш, ваъда 
берган ишини бажариш.
Ваъдабоз
– қуруқ ваъдалар бериб, уни 
бажармайдиган ёлғончи.
Қарз
– маълум муддат ўтгандан кейин бе-
риш шарти билан олинган ёки берилган нар-
са (“ваъда қарздир”, деганда “ваъда берган-
дан кейин уни бажариш лозим” маъноси ту-
шунилади).
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling