Бола – одоБи Билан азиз
258
ланди. Бола улғайиб, замонанинг улуғларидан
бири – саркарда Абдуллоҳ ибн Зубайр бўлиб
етишди. Бу жавоб замиридаги дурдек яши-
рин зийраклик ва гўзал топқирликка қаранг.
дангасаликдан узоқ бўлинг!
урматли болажонлар, дангасалик жу-
да ёмон иллатдир. Буни қуйидаги ҳик-
матларни ўқиш орқали билиб оласиз.
1. Бекорчилик ва айш-ишрат нодонликка
олиб келади, айни вақтда касалликнинг ту-
ғилишига ҳам сабаб бўлади.
2. Аксар ялқовлар ўзлари учун фойдали
ишларга дангасалик қилиб, фойдасиз ишлар
орқасида умрни беҳуда ўтказадилар.
3. Ақлли кишилар бугунги ишни эртага
қўядиган кишилардан юз ўгирадилар.
4. Дангасалик ҳар вақт инсонни хор қила-
ди.
5. Меҳнатсиз кечган бир кун санаб ўтка-
зилган йилга баробар.
6. Ҳар бир инсоннинг қадр-қиймати ўз
ишини қойил қилиб бажаришади.
7. Бу дунё бир экинзордир, унда нима эк-
санг, шуни ўрасан.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
259
Эътиборли бўлиш
ар бир ақлли ва зукко бола атроф-му-
ҳитга эътиборли, одамларга аҳамиятли
бўлиши керак. Чунки турли ёмон ишлар эъ-
тиборсизлик оқибатида келиб чиқади. Ривоят
қилинишича, Луқмони ҳакимдан сўрадилар:
– Одамларнинг энг ярамаси, энг ёмони ким?
– Одамларнинг ёмонлик қилаётганларини
кўра туриб, кўрмасликка олган, бепарво ва
лоқайд бўлганидир, – дея жавоб берди Луқ-
мони ҳаким.
Ҳар бир қўй ўз оёғидан...
(Ибратли ҳикоя)
орун ар-Рашиднинг дўсти Буҳлул До-
но: “Эй халойиқ! Гуноҳ ва ёмон иш-
лардан узоқ бўлинг!”, деб барчага насиҳат
қилар экан. Баъзи одамларга бу насиҳат ёқ-
мас экан. Шу сабаб улар Ҳорун ар-Рашидга
шикоят қилиб келишибди: “Дўстингизнинг
насиҳатларидан тўйиб кетдик. Биз гуноҳ иш
қилсак, унга нима? Ҳар бир қўй ўз оёғидан
осилади”, дейишибди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |