Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
257
4. Одамларнинг ботири келажакдаги иш-
лардан қўрқмайди.
5. Қўрқмасанг – ёв қочар.
6. Камолот ҳосил қилишдан четланган
киши одамларнинг энг қўрқоғидир.
7. Жаҳон аҳли шижоатникидир.
Жасур ўғлон
(Ибратли ҳикоя)
бн Қутайба ҳикоя қиладики, Умар ибн
Хаттоб йўл бўйида ўйнаётган болалар
олдидан ўтаётган эди. Улар орасида ёш Аб-
дуллоҳ ибн Зубайр ҳам ўйнаётган эди. Ҳаз-
рати Умарни кўрган заҳоти салобатидан қўр-
қиб, болалар ўзини четга олишди. Лекин бир
болакай жойида қимирламай тураверди. Ун-
дан бошқа ҳеч ким қолмади. Мўминлар ами-
ри унга яқин
келди-да, табассум қилиб:
– Нега дўстларинг каби сен ҳам четга чиқ-
мадинг? – деб сўради. Бола ҳазрати Умарга:
– Эй мўминлар амири, айбим йўқки, сиз-
дан қўрқсам, йўл ҳам
тор эмаски, сизга бў-
шатай десам, – дея мағрур жавоб қилди. Бо-
ланинг шижоатидан ҳазрати
Умар хурсанд
бўлди. Келажакда улуғ инсон бўлишига умид
боғлади. Йиллар ўтиб, бу умид ҳақиқатга ай-
www.ziyouz.com kutubxonasi