Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

9. Эътибор билан ўқиш.
Ўқиш давомида қанча эътиборли бўлсак, 
эслаб қолиш қобили я тимиз шунча ошиб бо-
ради. Бунинг учун мавзуни синчиклаб ўқиш 
лозим. Муҳим жойларини дафтарга қайд 
этиш ёки рангли ручка билан чизиш такрор-
лаш пайтида қулайлик туғдиради.
Ўқиётган маълумотларни яхши ўзлашти-
риш учун қуйидагилар тавсия этилади:
– баланд овозда ўқиш;
– ўртоқлари билан савол-жавоб қилиш;
– мавзуга тегишли тестларни ечиш ва 
камчиликларини билиб, уларни ўрганиш.
– маълумотларни ёдлаб қолиш учун ту-
шуниб ўқиш ҳамда амалиятда қўллаш ке-
рак.
– имтиҳон кунидан олдин охирги мар-
та белгилаб қўйилган қайдларга ёки китоб-
нинг муҳим жойларига қараш самара беради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
240
10. Жисмоний машқларга бепарво бўл-
маслик.
Соғлом бўлишни хоҳлайдиган ҳар бир бо-
ла жисмоний машқларни ҳар доим бажариб 
туриши керак. Чунки машқ орқали қон ай-
ланиши тезлашади, миямизга кислород етиб 
боради, мушаклар кучайиб, бўғинларнинг 
ҳаракатини таъминлайди, руҳий таранглик 
камайиб, куч-қувват ортади. Машқ туфайли 
юрак, буйрак, ўпка ва томирлар кучга тўла-
ди, томирлар кенгаяди ва эластик (эгилув-
чан) ҳолга келади.
Азиз болалар, бу каби машқларга бепар-
во бўлманг. Энг қулай машқ юриш ва зина-
дан чиқиб-тушиш, айниқса, футбол, сузиш, 
велосипед ҳайдаш, теннис, волейбол, баскет-
бол каби спорт турлари билан шуғулланиш 
лозим. Дарсдан толиққанимизда жисмоний 
машқлар қилиш фойдали. Бу билан дам ола-
миз, баданимиз ва ақлимизга куч-қувват қў-
шилади.
11. Телевизор, телефон ва компьютердан 
узоқ бўлиш.
Таълим олаётган ўқувчи эътиборини жалб 
этадиган барча нарсадан узоқ бўлиши зарур. 
Ҳатто уяли алоқа воситаси ҳам халақит бер-
гани учун уни ўчириб қўйиши керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
241
Дарс вақтида бегоналар телефон қилса, 
ўқувчи дасрдан чалғийди ва хаёли бўлинади. 
Шунингдек, телевизор қаршисида узоқ вақт 
ўтириш анча вақтимизни олади ва дарсга ки-
ришиш осон бўлмайди. Телевизор дарс қи-
лишга тўсқинлик қилади.
Баъзи ўқувчилар дарс жараёнида телеви-
зорга қулоқ солиб, янги маълумотларни ўз-
лаштиришлари нотўғри. Бундан ташқари, 
компьютер ўйинлари ўқувчини толиқтиради. 
Ундан фақат керакли ишлардагина фойда-
ланиш лозим.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling