Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўртача бўлишни одат қилинг!
Бола – одоБи Билан азиз
220 сир тутмоқчи бўлишди. Тонг арафасида бир- бирларини имо-ишора билан билдирмай ча- қирдилар. Ҳеч ким сезмаслиги учун оёқ учи- да юриб кетишди. Бир-бирлари ортидан ас- та-секин оёқ учида юриб боққа қараб бориш- ди. Боққа кираётиб бирлари: – Худога шукр, мискинлардан биронтаси ҳам бизни пайқаб қолмади, – деди. Лекин қайси кўз билан кўрсинларки, да- рахтлар яшин ургандек куйиб, қорайиб кет- ган ва мевасидан асар ҳам қолмаган эди. – Э воҳ! – деб юборишди. – Янглишдик, қоронғида адашиб бошқа боққа кириб қол- дик. Бу бизнинг боғ эмас-ку?! Энди нима қи- ламиз!? Шунда оқил фарзанд деди: – Йўқ! Бу боғимизнинг худди ўзгина- си. Сизлар камбағалларни унинг ҳосилидан маҳрум қилмоқчи бўлганларингиз учун ҳам бу боғ куйдириб юборилди! Ўртача бўлишни одат қилинг! олалар, ҳар бир ишда ўртача йўлни танлаш зарур. Зеро, ҳаддан ошиш ҳам ва ўртачадан камайтириш ҳам нуқсон сана- лади. Ҳар бир ишда мўътадил бўлишга ин- www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 221 тилган одам инсоф ва адолат билан иш тута- ди. Масалан, овқатланаётган бола очкўзлик қилиб кўп таом еб юборса, қорни оғриб қо- лиши ва яна уйқучи бўлиб қолиши мумкин. Бунинг акси бўлса-чи? Жуда кам овқат еган бола қуввати кетиб, мактабга бора олмасли- ги ва бир пасда қорни очиб қолиб, илм қу- лоғига кирмаслиги мумкин. Шу сабаб овқат- ни меъёрида ейиш керак. Чунки очофатлик одамнинг моддий ва маънавий ҳолатини бу- зади. Буни уйқу мисолида ҳам кўриш мум- кин. Кўп ухлаш болани дангаса қилиб қўяди. Кўп ухлаган боланинг қўли ишга бормайди. Чунки ҳадеб ухлайверганидан ялқовлик та- насига ўрнашиб олади. Яна кўп ухлаган бо- лалар ўз вазифаларини вақтида бажара ол- майди ва устозидан танбеҳ эшитади. Агар кам ухласа-чи? Кам ухлаш ҳам болаларнинг соғлиғи ва руҳий ҳолатига таъсир кўрсата- ди. Одам соғлом бўлиши учун айни вақтида дам олиб, айни вақтида ўз ишларини бажа- риши керак. Камолотга ҳар бир ишни меъ- ёрида қилиш билан эришилади. Бир соҳада илгарилаб кетиб, бошқа соҳаларда сусткаш- ликка йўл қўйиш, бир ишни кўпроқ бажа- риб, бошқаларини пала-партиш амалга оши- риш камчиликдир. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling