Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
26 Болалар луғати: Феъл-атвор – инсоннинг ўзига хос хусусияти, характери ва табиати. Эътиқод – ишонч, қалб билан тасдиқлаш ва имон. Фикр – ўйлаш, хаёл, мулоҳаза ва ғоя. Одобли бўлиш йўллари добли боланинг белгиси шуки, у бар- вақт, катталар билан баробар уйғона- ди. Улардан илгари ҳам турмайди, кейин ҳам қолмайди. Ҳамма уйқудан уйғонганида ҳам ўрнидан қўзғалмай ухлаб ётган болани дан- гаса деб чақирадилар. Одобли бола уйқудан туриб, кийимларини кийиб юз-қўлини ювади, ота-онасига салом бериб, улардан ҳол-аҳвол сўрайди. Ёмон бо- лалар эса уйқудан туриб, юзларини ювмас- дан овқатланишга ўтиради, ота-оналарининг ҳолидан хабар олмайди. Одобсиз боланинг яна бир белгиси шуки, у уйқудан туриши билан юз-қўлини ювмас- www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 27 дан кўчага ўйнашга чиқиб кетади, чой вақ- ти ўтиб бўлгач, ҳаммадан ортда қолиб бир ўзи нонушта қилади. У чой ичиб бўлгуни- ча мактабга бориш вақти ўтиб кетади. Дарс- га кеч қолиб ўқитувчиларидан дакки эшита- ди, дарсларни яхши ўзлаштиролмайди. Чун- ки эрталаб йўл қўйилган биргина хато ма- на шундай натижага олиб келади. Шу сабаб барвақт туриб, ҳамма ишларни ўз вақтида бажариш керак. Одобли бола ўрнидан туриб, чой вақти бўл- гунича ўтган кундаги сабоқларини такрор- лайди. Ушбу кунда ўтиладиган сабоқларини бир-икки марта кўздан кечиради. Чой вақ- ти бўлганидан сўнг дарҳол ота-она, ака-ука ва опа-сингиллари қаторида одоб билан ўти- риб чой ичади. Тайёр нонуштага ўтирмасдан катталар вақтини олмайди, ўзи дарсдан кеч- га қолганидек, уларни ҳам иши ва ўқиши- дан кечикишига сабабчи бўлмайди. Одобли бола мактабга яхши хулқ ва одоб билан бо- ради. Катта кишилардек ўз йўлидан юради, лой йўлак ва юрилмайдиган жойлардан юр- майди. Кўчада катта ёшли кишиларни кўр- са, улардан олдин салом беради. Уларга ҳур- мат-эҳтиром кўрсатади, ранжитмайди ёки дилига озор бермайди. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling