Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
30
да! Яна одоб билан эришиш мумкин бўлган 
ютуқларга бойлик билан етиб бўлмайди.
Эй фарзандим, энди ўзинг айт-чи: мил-
лиард сўм пули, қўша-қўша данғиллама уй-
жойлари, турли русумдаги машиналари бор 
одам бойми ёки бир одобли фарзанди бор 
одамми? Бойлиги бисёр одамнинг ўғли бео-
доб бўлса, қандай хунук, бойлиги ўртача ёки 
камбағал кишининг фарзанди одобли, ўқиш-
лари аъло бўлса, қандай чиройли?! Икковини 
бир-бирига қиёслаш асло мумкин эмас. Де-
мак, бойлик ҳамма нарсани ҳал қилади, деб 
ўйлаш тўғри эмас. Ҳақиқий истеъдод, адо-
лат, одоб-ахлоқ, инсоф ва имон-эътиқод ол-
дида бойлик жуда ожиз нарса бўлиб қолади.
Одобли бола ҳақорат ва қарғиш олмайди. 
Ўзи бировларни сўкиб, ҳақорат қилмайди, 
бошқаларнинг сўкиниши ва ҳақоратига са-
баб бўлмайди.
Одобли бола қилган ишлари ёки ўзида бор 
фазилатлар билан мақтанмайди, керилмай-
ди, кеккаймайди, балки камтар бўлади, ўзи-
даги фазилатларни дўстлари билан баҳам 
кўради, мулойим, очиққўл ва очиқкўнгил бў-
лади. Бу “меники”, бу “сеники” деб ажра-
тиш, ҳамма вақт фақат ўзини ўйлаш, бошқа-
лар билан иши бўлмаслик одобли бола шаъ-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
31
нига дуруст эмас. Демак, боланинг келажак-
да бахтли ва толеъли бўлиши унинг одоб-ах-
лоқи ва қанчалик илм олишига боғлиқ. Бола 
ота-онасининг сўзига кирса, айтганларидан 
чиқмаса, берган маслаҳатларини жон деб қа-
бул қилса, бундай бола улғайганида, албатта 
бахтли бўлади.
Ота ҳақини адо этган ўғил
(Ибратли ҳикоя)
адим замонда қароқчилар йўлтўсар-
лик қилиб, ожиз ва заиф одамларни 
асир олиб бозорда қул қилиб сотарди-
лар. Кунларнинг бирида қароқчиларнинг қў-
лига бир катта ёшли камбағал киши тушиб 
қолди. Қароқчилар бошлиғи унга: “Агар бо-
зорда қул бўлиб сотилишни истамасанг, мен-
га юз тилла танга келтирсанг, сени озод қи-
ламан”, деди.
Шунда камбағал киши оиласига хат ёзиб, 
унга шундай сўзлар битди: “Биламан, сиз-
ларда мени қутқариш учун тўлашга пу-
линглар йўқ. Аммо бу хатни мен бошимга 
тушган ишдан хабардор бўлишингиз учун 
ёзаяпман”.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling