Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
32
Ўша кишининг ғоятда яхши ва жасур бир 
ўғли бор эди. Хат етиб бориши билан қа-
роқчилар турган жойга етиб келиб уларга: 
“Эй жаноблар! Мен отамни текиндан-текин 
олиб кетмоқчи эмасман, чунки, биламанки, 
сиз асло бундай қилмайсиз. Аммо отам қа-
ри, заиф ва ишга яроқсиз киши. Уни қул бо-
зорида сотсангиз ҳам кўп пул беришмайди. 
Унинг ўрнига мана мени сотсангиз кўп пул 
оласиз”.
Қароқчилар унинг бу таклифига рози 
бўлишди ва бошлиқлари билан маслаҳат-
лашиб жавоб бермоқчи бўлишди. Қароқчи-
лар бошлиғи бу гапни эшитганида ўз қу-
лоқларига ишонмади ва қари кишининг ўғ-
лига ажабланиб шундай деди: “Ё тавба! Бу 
дунёда мана шундай жасур ўғлонлар ҳам 
борми? Ўзини мана шундай қурбон қи-
ладиган кишилар ҳам борми бу оламда?! 
Мендан одамгарчилик кетдими? Отангни 
сен туфайли авф этдим. Қани энди кета қо-
линглар”.
Фақир ота ва унинг учун ўзини қурбон 
қилмоқчи бўлган ўғли хурсанд бўлиб уйла-
рига қайтишди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
33
Одобли бола бўлиш қийинми?
добли бола ғоятда қадрли ва бебаҳо-
дир. Хўш, одоб-ахлоқ ҳар бир боланинг 
кўрки ва бойлиги экан, бунга қандай қилиб 
эришиш мумкин?
Бола одобли бўлиш учун кўп машаққат ва 
риёзат чекиши шарт эмас. Одобли бола бў-
лиш учун ҳамма мақталган сифатларни ўзи-
га сингдириб, ахлоқ қоидаларига амал қилиш 
керак. Шунда боланинг билим олиши ҳам, 
хулқи ҳам жойида бўлади. Одоб бор жойда 
билим олиш ҳам осон ва баракали бўлади. 
Чунки одобли боланинг ҳар бир ишида тар-
тиб ва самара бўлади.
Имом Аъзамнинг 
ўғлига насиҳатлари
Эй ўғлим, сенга айтадиган бир қанча ва-
сиятларим бор. Уларни жон қулоғинг билан 
эшитиб, амал қилсанг, икки дунёда бахт-
саодат қозонасан:
1. Барча ишларингда ниятни холис қил. 
Ҳалол луқма ейишга ҳаракат қил.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling