Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
50 ҳожатхона эшигини қулфлаб олиш даркор. Ҳожат ушатаётган жойда ўзидан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги керак. Айрим болалар кў- чада ўйнаб юрганда ҳожатхонага киришга эриниб, дарахт таги ёки шунга ўхшаш одам- лар ўтадиган жойларга тик туриб чоптира- ди. Бу ҳолда сийдик кийимига тегиб, уни иф- лос қилса, иккинчидан пойабзал ифлос бў- либ, шу ифлос нарса билан уйига кириши мумкин. Мусулмон боланинг кийимлари ҳам- да танаси тоза ва беҳид бўлиши лозим. Агар кийимга ёки баданга нажосат тегса, албатта уни тозалаш керак, шунда ҳам кетмаса, уни ювиш керак. Инсон ҳожатхонада бўшаниб бўлгач, на- жосат чиққан аъзони ювиб, тозаланади. То- заланишда махсус қоғоз, кесак ёки сувдан фойдаланиш маъқул. Нажосат чиққан жойни олдинига қоғоз билан артилиб, ундан кейин илиқ сув билан ювилади. Бунда совуқ сувдан фойдаланилса, аврат аъзоларини шамолла- тиб қўйиши мумкин. Тозаланишда тезак ва суяк каби нарсаларни ишлатиш асло мумкин эмас. Тозаланиш пайтида чап қўлдан фойда- ланиш керак. Чунки ўнг қўлни одамлар би- лан сўрашиш ва овқат ейиш учун ишлати- лади. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 51 Ҳожатхонада қилиш таъқиқланадиган ишлар ожат ушатиш пайтида баъзи ишлар- ни қилиш мумкин эмас. Жумладан: 1. Қиблага қараб ёки орқа қилиб ўтириш; 2. Кўп ўтириш ёки мудраш; 3. Биров билан гаплашиш; 4. Бирор нарсани қўлида тутиб ўқиш; 5. Ейишга улгурмаган нарсани олиб кириб у ерда еб-ичиш; 6. Сув ва қоғозни кўп ишлатиш; 7. Тозаланиш пайтида сувни сачратиш; 8. Узрсиз тик туриб ёзилиш; 9. Заруратсиз аврат аъзосига қараш; 10. Ҳожатхонани ифлос қилиб чиқиш. Очиқ ерда ҳожат ушатишга тўғри келиб қолса, қуйидаги ишлар таъқиқланади: 1. Ой ёки қуёшга қараб ўтириш; 2. Шамол эсаётган томонга қарши ўтириш; 3. Оқаётган ёки тўхтаб турган сувга чоп- тириш; 4. Экинзорга ёки мевали дарахт остига ёзилиш; www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling