Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
56 Озодалик соғлиқ гарови й фарзанд, агар баданинг соғлом ва те- тик бўлишини, ақлинг ўткир ва қалбинг хушнуд бўлишини истасанг, қуйидаги наси- ҳатларга қулоқ сол: 1. Қишда ҳар ҳафтада камида икки марта иссиқ сув билан, ёзда эса ҳар куни бир мар- та илиқ сув билан ювин. 2. Ухлашдан олдин ва уйқудан тургандан кейин юзинг, қўлларинг ва оёқларингни юв. 3. Одамлар олдида кўзинг, қулоғинг ёки бурнингни ўйнаб кавлама. Чунки бу ўша аъ- золарга зарар беради ва одамларни сендан нафратлантиради. Агар уларни тозаламоқчи бўлсанг, бир чеккага ўтиб, тоза дастрўмол билан артиб тозала. 4. Одамлар олдида тишларингни кавла- ма ва тирноқларинг-ни олма. Чунки бу жуда хунук одат. 5. Ухлашдан олдин ва уйқудан тургандан кейин мисвок ва тиш чўткалари билан тиш- ларингни тозалаб ювгин. Чунки овқат қол- диқлари милк ва тишларга зарар етказиб, оғизнинг ҳидини бузади. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 57 6. Юз артиладиган сочиқ, тиш чўтка, ух- лайдиган кроват, ёстиқ, ёпинчиқ ва тароқ каби нарсалар алоҳида ўзингники бўлсин, уларни сендан бошқа одам ишлатмасин. 7. Сувни тоза ва соф ҳолида ич. 8. Юзинг, таоминг ёки ичадиган ичимли- гингга пашша қўнишидан эҳтиёт бўл. Чунки у кўпинча юқумли касаллик микробларини олиб юради, ана шуларни сенга ҳам юқтири- ши мумкин. 9. Одамлар сенга ҳурмат-эътибор ва ҳавас билан қарашлари учун кийимларинг тозали- гига ва кўринишинг чиройли бўлишига эъ- тибор бер. 10. Зарарли ҳашаротлар бўлмаслиги учун яшайдиган уйинг тоза бўлишига ҳаракат қил. 11. Сен ухлайдиган хонанинг ҳавоси бу- зилмаслиги учун қуёш нурлари кириб тура- диган тарафда бўлсин. 12. Мактаб қуроллари ва уйда ўйнайдиган ўйинчоқларинг тозалигига риоя қил. Шунда уларнинг кўркамлиги сақланиб, болалар би- лан ўйнаганда қўллари кир-чир бўлмайди. Қўлларинг ёки кийимларингни сиёҳ билан ифлослама. 13. Доимо тоза жойларда ўйна ва сайр қил. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling