Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
62
ди. Бош, кўз, қулоқ, бурун ва оғизни ойнага 
қараб тозалигини текшириб туриш керак.
6) Оёқ. Оёқ кўпинча пайпоқ ичида бўлгани 
учун кўзга ташланмайди. Аммо уни ҳам вақ-
тида ювиб турилмаса, ундан ёмон ҳид тар-
қала бошлайди. Шунинг учун таҳорат пай-
тида оёқнинг панжалари орасини бармоқ би-
лан ишқалаб ювилади. Шунда улар покиза 
ва соғлом бўлади.
Ҳар бир соҳада тозалик муҳимдир
ар бир соҳада тозаликка аҳамият бе-
риш ва поклик сари интилиш тарақ-
қиётнинг асосидир. Юқорида инсоннинг та-
наси, уй-жойлари ва либослари тоза бўли-
ши лозимлиги айтиб ўтилди. Аммо биз яна 
бир аъзонинг поклигига алоҳида эътибор бе-
ришимиз лозим. Бу қалбдир. Тўғри, болалар 
қалби туғилганида пок ва маъсум ҳолда ту-
ғилади. Бу аъзони одоб ва хуш хулқлар ҳар 
хил чирк ва ифлосликлардан асрайди. Аммо 
тенгдошларингиз ичида ёмонлик қилишни 
қалбида асраб юрадиган болалар ҳам учра-
ши мумкин. Шундай экан, ҳар қандай зарар-
ли ишлардан сақлансак, қалбимизни ҳам то-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
63
за сақлаган, уни турли маънавий кирлардан 
пок тутган бўламиз.
Зарарли одатлардан узоқ бўлинг!
урматли болажонлар, ҳаётда инсон 
соғлиғи ва руҳий ҳолатига зарар кел-
тирувчи нарсалар кўп. Масалан, маст қилув-
чи ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини 
истеъмол қилишнинг соғлиғимиз учун за-
рари катта. Чунки маст қилувчи ичимлик-
лар инсон ақл-ҳушини кетказади, унга ҳар 
тарафлама зиён етказади. Тамаки эса сало-
матлигимизнинг асосий кушандасидир. Ҳат-
то унинг ҳиди ҳам ўта зарарли. Тамаки чек-
кан одам хавфли рак касаллигига чалиниши 
илмий томондан тасдиқланган. Яна чекув-
чи кишиларнинг оғзи, кийимлари ва қўли-
дан бадбўй ҳид келиб туради. Шундай экан, 
болалар, бундай зарарли нарсалар ўрнига 
фойдали бўлган таомлар, мева-сабзавотлар-
ни истеъмол қилиш соғликка жуда фойда-
лидир.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling