Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
59
3)
Шахсий буюмлар;
4) Уй ва хоналар;
5) Атроф-муҳит.
Тана аъзоларини тоза тутиш
арбияли бола ўз танасини озода ва пок
тутади. Аммо баъзи аъзоларни бошқа-
сига қараганда кўпроқ ювиб туриш керак.
Тез-тез ювиб туриш лозим бўлган тана аъ-
золари қуйидаги лар: 1) Қўл; 2) Юз; 3) Тиш;
4) Бурун; 5) Бош; 6) Оёқ.
1) Қўл. Қўл жуда кўп фойдали хизматлар-
ни бажаради. Биз қўлимиз билан юзимизни
ва танамизнинг барча аъзоларини ювамиз.
Қўлда овқат еймиз, бир-биримиз билан қўл
бериб cўрашамиз. Қўлда бир нарсани оламиз
ёки берамиз. Шунинг учун қўлларимиз дои-
мо тоза бўлиши шарт. Тирноқларни ўстириб
юбормасдан олиб туриш ҳам қўлнинг тоза-
лигини таъминлайди. Бола тирноғини ўзи
ололмаса, катталарга айтиб олдиради.
2) Юз. Юз ҳаммага кўриниб турадиган аъ-
зодир. Тананинг бошқа аъзолари кўпинча ки-
йим ёпиб туради. Аммо юзни кийим ёпмайди.
Чанг ва кирлар юзга тез ёпишади. Шунинг
учун юзни бошқа аъзоларга қараганда кўп-
www.ziyouz.com kutubxonasi