Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
58
Кўчада ҳолва еган бола
(Ҳикоя)
ир кичкина бола кўчада ўйнаб ўтирган-
да ҳолва сотувчи ўтиб қолди. У сотиб 
юрган ҳолвасини пашша ва чанглардан эҳ-
тиёт қилмас эди. Бола бир танга бериб, ҳол-
васидан сотиб олди. Бир неча кундан кейин 
қаттиқ касал бўлиб ётиб қолди ва отаси уйга 
табиб чақириб келди. Кўп савол-жавоблар-
дан кейин табиб унинг касали ҳолва ейиш-
дан келиб чиққанини аниқлади. Уни даволаш 
учун безгак касаллик-лари шифохонасига 
олиб боришга буюрди. Оиласи изтироб че-
киб, отаси уни даволашга кўп пул сарфлади. 
У касалхонада бир ой ётиб, тузалиб чиқди.
Тоза тутиш керак бўлган нарсалар
из ўзимизни ҳам, атрофдаги нарсалар-
ни ҳам доим озода сақлашимиз лозим. 
Ҳар биримиз беш хил нарсани тоза сақлаш-
ни ўрганишимиз керак. Озода сақланиши 
шарт бўлган беш хил нарса мана булар:
1) Тана аъзолари;
2) Кийимлар; 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
59
3) Шахсий буюмлар;
4) Уй ва хоналар;
5) Атроф-муҳит.
Тана аъзоларини тоза тутиш
арбияли бола ўз танасини озода ва пок 
тутади. Аммо баъзи аъзоларни бошқа-
сига қараганда кўпроқ ювиб туриш керак.
Тез-тез ювиб туриш лозим бўлган тана аъ-
золари қуйидаги лар: 1) Қўл; 2) Юз; 3) Тиш; 
4) Бурун; 5) Бош; 6) Оёқ.
1) Қўл. Қўл жуда кўп фойдали хизматлар-
ни бажаради. Биз қўлимиз билан юзимизни 
ва танамизнинг барча аъзоларини ювамиз. 
Қўлда овқат еймиз, бир-биримиз билан қўл 
бериб cўрашамиз. Қўлда бир нарсани оламиз 
ёки берамиз. Шунинг учун қўлларимиз дои-
мо тоза бўлиши шарт. Тирноқларни ўстириб 
юбормасдан олиб туриш ҳам қўлнинг тоза-
лигини таъминлайди. Бола тирноғини ўзи 
ололмаса, катталарга айтиб олдиради.
2) Юз. Юз ҳаммага кўриниб турадиган аъ-
зодир. Тананинг бошқа аъзолари кўпинча ки-
йим ёпиб туради. Аммо юзни кийим ёпмайди. 
Чанг ва кирлар юзга тез ёпишади. Шунинг 
учун юзни бошқа аъзоларга қараганда кўп-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling