Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
74
19. Овқат идишини яхшилаб тозалаб қўйиш, 
таомни охиригача еб, коса ва лагандаги ёғлар-
ни нон билан артиб олиш. Мана шунда барака 
ва файз ёғилади, исрофдан сақланилади.
20. Қўлдаги ёғни аввал ялаб, кейин со-
чиққа артилади. Қўл ёғини яламасдан ювиб 
ташлаш ёки артиш исрофдир.
21. Агар мактаб ошхонасида ўтирилса, тў-
полон қилмаслик ва ўз насибасидан кўпроқ 
овқат ейишга уринмаслик.
22. Агар ошхона хизматчисидан пиёла, қо-
шиқ ва салфетка (қўл сочиқ) каби бирон нарса 
сўрамоқчи бўлса, мулойимлик билан сўраш.
23. Овқат еб бўлинганидан кейин қўллар 
ва оғизни ювиш, тишлар тозалигига эътибор 
бериш (айниқса, кечки овқат истеъмолидан 
кейин қўл ва оғизни яхшилаб ювиб, тишлар-
ни тозалаб кейин уйқуга ётиш керак. Қўл ва 
оғизда ёғ ва шира каби нарсалар қолдиғи қо-
либ кетса, соғлиққа зарар бўлади).
24. Қўлни юваётганда қўл ва тишлар ора-
сини тозалашга алоҳида эътибор бериш.
25. Таомни еб бўлганидан кейин “Алҳамду-
лиллаҳ” (“бизни едириб-ичирган ва мусул-
мон қилиб яратган Аллоҳга шукр”), деб бер-
ган неъматлари учун Аллоҳга ҳамд айтиб, 
“раҳмат, овқат ширин бўлибди”, деб овқат 
тайёрлаганларга миннатдорлик билдириш.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
75
26. Овқатдан ҳосил бўлган куч-қудратни 
яхши ва савобли ишларга сарфлаш.
Сақланиш керак бўлган нарсалар:
1. Қорин тўйганидан кейин ҳам ўзини 
зўрлаб овқат ейиш.
2. Овқатни исроф қилиш.
3. Меҳмондорчиликка чақирилмаса ҳам 
бориш.
4. Ўзгаларнинг насибасини ейиш.
5. Касаллик ва бошқа зарар келтирувчи 
нарсаларни ейиш.
6. Нима еяётгани ва ичаётганига эъти-
бор бермаслик.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling