Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
66
Овқатланиш одоби
й фарзанд, овқат ейишнинг ҳам бир қан-
ча одоблари бўлиб, ҳар бир бола уларга 
амал қилиши керак. Шундай қилса, соғлиги 
яхшиланиб, тана бақувват бўлади. Овқатла-
ниш одобларига риоя қилган боланинг ақли 
ва зеҳни ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва 
оғриқлардан саломат бўлади. Боланинг қай 
даражада тарбияли экани унинг дастурхон 
атрофида ўзини қандай тутишидан ҳам кў-
риниб туради.
Овқатланишдан олдин
ачон овқатланиш керак? Ҳамма ях-
ши биладики, қачон қорин очса, овқат 
ейишга иштаҳа пайдо бўлади. Аммо баъзи 
болалар овқатни кўриб қолса, одоб ва риоя-
ни ҳам унутиб дарҳол овқатга ташланади. Бу 
овқатланиш одоби ва тартибига зиддир. Шу-
ни унутмаслик керакки, фақат қорин очган 
вақтда овқатланиш танага фойда келтиради. 
Тўқ қоринга устма-уст овқат ейиш соғлиққа 
зарар етказади. Қорин очган пайтда ейилган 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
67
овқат баданга яхши ҳазм бўлади ва уни зў-
риқтирмайди. Шофеъийнинг: «Ўн йилдан бе-
ри тўйиб овқат емадим. Чунки тўйиб ейиш 
баданни оғирлаштиради, фатонатни кеткиза-
ди, уйқуни келтиради ва соҳибини ибодатдан 
қолдиради», деган сўзига эътибор беринг. У 
зот таом етарли бўла туриб, нафсини тўйиб 
овқатланишдан тийганлиги бежиз эмас. Кўп 
овқат ейиш баднафсликни келтириб чиқара-
ди, сабр-қаноатли бўлишдан узоқлаштиради. 
Овқатлaнишга тайёргарлик
вқат пайти бўлди, дейлик. Демак, ўз-
ўзидан овқат ланишга иштаҳамиз очи-
лади. Айрим беодоб болалар дарагини эшит-
ган заҳоти овқат ейишдан олдин бажариш ло-
зим бўлган одобларни унутади. Овқат ейиш-
дан олдин қўлни кир бўлса-бўлмаса, дарҳол 
ювиб олиш керак ва шунга доимо одатланиш 
лозим. Дастурхон ва сочиқлар ҳам озода, ов-
қат сузиладиган идишлар ҳам ювилган бў-
лиши керак. Синиқ, дарз кетган ёки чети уч-
ган пиёла ёки косаларда овқатланиш мутла-
қо мумкин эмас. Дастурхон солишда кўпроқ 
қиз болалар катталарга қарашиб, дастурхон-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling